RU

Последние новости

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   89 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  24 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

Евро-2024. Миржалол Қосимов: “Мусобақа фаворити ва чемпионлик? Бу саволга 15 июль куни эрта тонгда жавоб беришим мумкин” Новости

Евро-2024. Миржалол Қосимов: “Мусобақа фаворити ва чемпионлик? Бу саволга 15 июль куни эрта тонгда жавоб беришим мумкин”

Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Евро-2024 мусобақаси старт олади.

Ўз вақтида нуфузли халқаро мусобақалар иштирокчиси бўлган, ўсмирлар ўртасида Жаҳон ва Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, ҳозирда Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов билан бўлажак Евро ҳақида суҳбатлашдик. 

- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиласиз ва нима учун?

- Менга кўпроқ испанияликларнинг ўйин услуби ёқади. Шу боисдан ҳам, Испания терма жамоасига мухлислик қиламан.

- Бу мусобақада қайси терма жамоадан кутилмаган натижа кутяпсиз?

- Кўпчилик бу сафар Италия терма жамоасини жиддий қабул қилмаяпти. Жумладан Жозе Моуриньо ҳам италияликларни ғолиб сифатида кўрмаётганини айтди. Лекин мен Италия терма жамоасини анчадан бери кузатиб келаман ва Аппенин ярим ороли вакиллари ҳар қандай кучсизланган таркиб билан ҳам мўъжиза кўрсатиши мумкинлигига бир неча бор гувоҳ бўлганман. Шунингдек, Бельгия ва Португалия терма жамоаларидан ҳам сюрприз кутиш мумкин.

- Биринчи кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган, уни қандай хотирлайсиз?

- Кўз очиб кўрган илк Европа чемпионатим 1987 йил ўсмирлар ўртасида Францияда бўлиб ўтган қитъа чемпионати ҳисобланади. Ўшанда биз, яъни собиқ Иттифоқ терма жамоаси финалда Италия термасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Лекин, кейинчалик, италияликлар таркибида ёши катта ўйинчи борлиги аниқланиб, уларнинг чемпионлиги бизга олиб берилган. Шу боис, 17 ёшимда ҳам Евро, ҳам Жаҳон чемпиони бўлиш насиб этган.

- Катталар ўртасида илк марта кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган?   

- 1988 йил Германияда бўлиб ўтган қитъа биринчилиги. Ўшанда биз мухлислик қилган СССР терма жамоаси ажойиб ўйин кўрсатиб, финалгача етиб борган. Финалда эса ундан-да ажойиб ўйин намойиш қилган Голландия термаси 2:0 ҳисобида зафар қучиб, чемпионликни қўлга киритган. Марко ван Бастеннинг Ринат Дасаев дарвозасига урган супер голи ҳали ҳам кўз ўнгимда сақланиб қолган.

- Мусобақа фаворити ким? Кимда чемпионлик учун имконият юқори?

- Бу саволга 15 июль куни эрта тонгдан аниқ жавоб беришим мумкин (кулади). Тахмин ва прогнозларни ёқтирмайман. Лекин фикримча, Англия, Франция, Испания ва Германия термалари   фаворитлар қаторида бўлишади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика