RU

Последние новости

07:52Копа Америка. Аргентина учинчи учрашувида ғалаба қозонди. Чили гуруҳда қолиб келтди  0 03:00Евро-2024 1/8 финал. Германия - Дания 2:0, "VAR" учта голни бекор қилди  0 02:20Евро-2024. Чорак финал йўлида чақмоқ ҳам Германияни тўхтата олмади!  41 01:38Расман: "Марсель" Де Зерби билан 3 йиллик шартнома имзолади  1 01:03Ламин Ямаль 250 миллион еврога сотилиши мумкин?!  7 00:45Евро-2024 1/8 финал. Швейцария - Италия 2:0, Спаллетти ҳам, Скамакка ҳам хеч нарса қила олишмади.  0 00:24Гол ва ассист қайд этган Варгас Швейцария – Италия баҳсининг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 23:24ҚПЛ. "Қайрат" "Астана" устидан иродали ғалабага эришди, Йўлдошев эса...  2 23:16ҚПЛ. "Ордабаси" камбэк қайд этди ва турнир жадвалида якка пешқадамга айланди. Яхшибоевдан гол!  0 22:53Евро-2024. Швейцария амалдаги чемпионни мағлуб этиб, дастлабки чорак финалчига айланди  62 22:41"Бетис" "Бавария" собиқ футболчисини харид қилди  0 22:08МЮ "Бавария" футболчиси билан музокараларни бошлади  1 21:41"Барселона" 23 ёшли футболчисини текинга қўйиб юборди  0 21:11"Интер" ва "Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси Саудия лигасига йўл олиши мумкин  1 20:31Карвахаль: "Реал"дан сўнг ҳеч бир Европа клубига ўтмасликка кафолат бераман"  13

Евро-2024. Дания устунлик қилган ўйинда Дания ва Англия муроса кўчасини танлашди Новости

Евро-2024. Дания устунлик қилган ўйинда Дания ва Англия муроса кўчасини танлашди

Европа чемпионатида 2-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

"С" гуруҳида Дания ва Англия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Даниянинг устунлиги остида ўтган беллашув дуранг билан якунланди. Гуруҳда Англия 4 очко билан биринчи, Дания эса 2 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Евро-2024

"С" гуруҳи, 2-тур

"Франкфурт Арена", Франкфурт

Бош ҳакам: Артур Диас

Дания - Англия 1:1

Голлар: М.Юлманд 34 - Х.Кейн 18

Дания: 1.Каспер Шмейхел, 6.Андреас Кристенсен, 3.Янник Вестергор, 2.Йоаким Андерсен, 17.Виктор Кристеансен (18.Александр Баҳ, 57), 5.Йоаким Меле, 21.Мортен Юлманд (15.Кристиан Норгард, 83), 23.Пьер‑Эмиль Хейбьерг, 10.Кристиан Эриксен (11.Андреас Сков Олсен, 83), 9.Расмус Хойлунд (20.Юсуф Поулсен, 67), 19.Йонас Винд (14.Миккел Дамсгор, 57).

Англия: 1.Жордан Пикфорд, 5.Жон Стоунз, 6.Марк Геи, 2.Кайл Уокер, 12.Киран Триппер, 4.Деклан Райс, 8.Трент Александер‑Арнольд (16.Конор Галлахер, 54), 10.Жуд Беллингем, 7.Букайо Сака (20.Жарред Бовен, 69), 11.Фил Фоден (21.Эберечи Эзе, 69), 9.Харри Кейн (19.Олли Уоткинс, 69).

Огоҳлантиришлар: Я.Вестергор 27, Й.Меле 73, К.Норгард 87 - К.Галлахер 61

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Англия устунлик қилолмади ва Дания билан дуранг ўйнади.

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.


Жуда кучли таркибга эга Англиянинг бир неча йиллардан бери асосий муаммоси Гарет Саутгейт бўлса керак...


87. Сариқ. Рақиб ҳужумини қўполлик билан бузгани учун норгард огоҳлантирилди.

85 - Зарбааа, Хойбергнинг зарбаси салгина ноаниқ. Данияликлар ўйин охирида кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда, инглиз эмас.

82 - Ўзгариш: Данияда Эриксен ва Юлманд ўрнига Сков Олсен ва Норгард тушди.

79 - Рэшфорднинг ўрнига олиб келинган Эзедан анча ноаниқ пас.

73 - Сариқ, Меле огоҳлантирилди.

71 - Зарбааа, Беллингемнинг пасидан кейин Уоткинс ўткир бурчакдан зарба берди. Шмейхел ўз ўрнида.

69 - Ўзгаришлар: Англияда Фоден, Кейн ва Сака ўрнига Эзе, Уоткинс ва Бовенни туширди. Олдиндаги учликни тўлиқ алмаштирди.

67. Ўзгариш: Данияда Расмус Хойлунд ўрнига Юсуф Поулсен тушди.

63 - Кристиан Эриксеннинг чап оёқдаги зарбаси анча ноаниқ кетди.

61. Кристенсеннинг оёғини босиб олгани учун Конор Галлахер огоҳлантирилди.

57 - Ўзгариш: Данияда Кристиансен ва Винд ўрнига Дамсгор ва Баҳ тушди.

56 - Зарбааа, Фоденнинг чап оёқдаги кучли зарбасини дарвоза устуни қайтарди.

54 - Ўзгариш: Ўйиндаги биринчи ўзгаришга Саутгейт қўл урди. Трент ўрнига 16-рақамда Конор Галлахер тушди.

53 - Саканинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

51 - Деклан Райснинг кучли зарбасини Шмейхел ушлаб олди.

47 - Иккинчи бўлимда ҳам дастлабки зарбани Дания берди, блок қўйишди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.


Франкфуртдаги майдон чими сочилиб кетмоқда.



Биринчи бўлим Фоденнинг анча ноаниқ зарбасидан сўнг ўз якунига етди. Танаффус!



44 - Даниянинг навбатдаги зарбасии, Хойбергнинг зарбасини Пикфорд ушлаб олди.

Голда Юлманн йўллаган зарба соатига 114 км тезликда учибди инглизлар дарвозаси томон.

41 - Зарба, Фоден Кейнга пас берса бўладиган эпизодда ўзи тепди. Каспер Шмейхел ўрнида.

39 - Зарбаа, Кристинсеннинг бош билан зарбаси дарвоза тўрига ташқаридан тегди. Инглизлар ҳамон фақат ҳимояланишмоқда. Саутгейт нимадир қилармикин ёки танаффусгача шундай ўтказмоқчими ўйинни?

34 - ГОООООЛЛЛ!!! Мортен Юлманд узоқ масофадан Пикфорд дарвозасини ишғол қилди. Тўп аввал устунга тегди, кейин ичкарига кириб кетди - 1:1.

33 - Бош ҳакам Артур Диас Уокер ва Кристенсенни чақириб ўзларинг босиб олларинг, кўриб турибман иккалангни ҳам деди.

- 1-турда Англия ҳисобда олдинга чиқиб олгандан кейин Саутгейт эконом режимни ёқиб олганди, бугун ҳам шунга қараб кетмоқда. Англия қачон бор кучини максимал кўрсатаркин???

27 - Сариқ. Сакани йиқитгани учун Янник Вестергор огоҳлантирилди.

23 - Зарбаа, Кристиан Эриксеннинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди. Олдинги Еврода майдонда йиқилиб тушган (юрак ҳуружи) Эриксен орадан 3 йил ўтиб мана бу Ерога ҳам келди ва 1-турда гол ҳам урди. Ажойиб қайтиш. Эриксеннинг ўйинини кузатиш ёқимли.


Кейн гол урган эпизод.


Фэнтезида Кейнни сотиб олганларга алангали саломлар.

18 - ГОООООЛЛЛ!!! Харри Кейннн! Кайл Уокер бир қарашда ҳимоячи олиб қўйгандек кўринган тўпга супер тезликда рақибдан олдин етиб борди ва йўқ жойдан хавф яратди. Тўп эса жарима майдончаси ичида бир нималар бўлиб Кейнга етиб келди. Харри Евро-2024даги голлар сериясини очиб олди.

17 - Инглизлар прессинг қилишди ва тўпни олиб қўйишди, Кейннинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

13 - Зарбаа, Фоден бир ўйинчини алдаб ўтиб чап оёқда айланма зарба берди. Ноаниқ.

9 - Кайл Уокер текис жойда оёғи қайрилиб кетди ва тўпиғини жароҳатлаб олди. Бироз тиббий ёрдамдан сўнг Кайл майдонга қайтди.


Жуд Беллингемнинг укаси Жоб Беллингем ҳам стадионда ва акаси ҳамда ватандошларини қўллаб-қувватламоқда.


7 - Инглизларнинг олдинга ўтишга уриниши Трентнинг ноаниқ паси билан якунига етди.

5 - Дастлабки 5 дақиқаликда Дания нисбатан кўпроқ рақиб жарима майдончасига бормоқда.

- Гарет Саутгейт мана иккинчи ўйиндир-ки, майдонда 3 нафар соф ўнг қанот ҳимоячиларини бир вақтда ўйнатмоқда. Кайл Уокер ўнг, Киран Триппер чап қанот ҳимояда, Трент Александер Арнольд эса марказий ярим ҳимояда.

1 - Зарбаа, ўйиндаги дастлабки зарбани Хойберг берди. Пикфорд жойида.

- УЕФА собиқ бош котиби Герхард Аигнер хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди. Аигнер 1989-1999 йиллар УЕФА бош котиби бўлиб ишлаган. У 199-2003 йилларда УЕФА бош директори бўлиб ҳам ишлаган.


Ўйинни жонли томоша қилиш учун Британия шаҳзодаси Уильям ҳам келган.


- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Евро-2024 2-тури доирасида Дания ва Англия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйин "Франкфурт Арена"да бўлиб ўтади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

+3   
20 июн 21:51:46
Haqqul
Дания ютсин! Англия гурухдан чика олмасин
+3   
20 июн 21:46:27
Хайрулло Мамадалиев
Ўлганинг яхши англия
+3   
20 июн 21:40:36
Зинуp
Дания камаяпдию Англияни
+2   
20 июн 23:03:51
Forever Manchester United
Anglya bu murabbiy bn choynakni qopqogini ham yutolmaydi
+2   
20 июн 22:55:38
Haqiqat-2
Челсида мавсумни ендирган Палмерга имкон бермаслик бу тандирда епилган иссиккина лепёшкани емаслик билан баробар булса керак
+2   
20 июн 22:47:42
Fc Milan20
Angliya Sautgeyt va boshqa saviyasiz ingliz murabbiylaridan qutulmasa shunday avlodi bilan ham hech qanaqa sovrin yuta olmaydi
+2   
20 июн 21:49:07
Хайрулло Мамадалиев
Англи. Ўлганинг яхши бу ўйиндан кўра
+1   
21 июн 00:08:58
Музаффар Махмудов
Англиядан ҳеч ким қўрқмайдиган бўлибди. Хайф шунча юлдуз, шундай чемпионат(Апл)...
+1   
20 июн 22:52:59
Man_Utd Norin
APL yulduzlari chichti
+1   
20 июн 22:01:54
Мансур
Қўрқоқ Англия
+1   
20 июн 22:01:16
Хайрулло Мамадалиев
Англия учун уволда бу таркиб
+1   
20 июн 22:00:41
Хайрулло Мамадалиев
Англия учун бу таркиб увол. Эссиз Ўзбекистонда бўлганда эди жахон чемпиони бўларди чи бу таркиб билан
   
21 июн 00:46:37
barselona7
Саутгейт ҳам бизнинг Рўзиқулга ўхшаб ўзини дахлсизлигини билиб ишлашдан тўхтаган кўринади.
   
21 июн 00:45:47
Fayzullo
Англия састав зур болгани билан мурабий мусор айтимку ярим финалгаям боралмеди деб
   
20 июн 23:50:59
MIRZAYEV O'KTAMJON
Djud Bellingem ni ukasini nima qizig'i bor? U aka - ukalar bora - bora shov men bo'lib ketadi shekili.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика