RU

Последние новости

21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:59Родриго учун мавсум якунланди  2 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  3 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  0 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  5 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  1 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  0 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  9 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  11 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0 15:46"Футбол олами". Бабаян қуюшқондан чиқди ёхуд 1-тур ҳақида батафсил  0 15:33Про лига янги мавсумига қуръа ташланди: "Металлург" илк турда сафарда, "Ғазалкент" эса уйда ўйнайди   2

Евро-2020 саралаш. Украина бир киши кам бўла туриб, Португалияни мағлуб эта олди Новости

Евро-2020 саралаш. Украина бир киши кам бўла туриб, Португалияни мағлуб эта олди

Евро-2020 саралашининг 8-туридан ўрин олган Украина – Португалия учрашувига оид воқеа ва тафсилотларни ушбу саҳифада кузатишингиз мумкин.

Украина

Роман Яремчук - 6', Андрей Ярмоленко - 27'

Чемпионат Европы. Квалификация. Группа В . Тур 8

15/10/2019, 00:45

1
:
2
Завершен

Португалия

Криштиану Роналду - 72'

Стадион: Stadion NSK Olimpiyskiy, Kyiv, 65883 зрителей

45'
90'
6'  Роман Яремчук
6'  Сергей Кривцов
25'  Тарас Степаненко
27'  Андрей Ярмоленко
27'  Виталий Миколенко
47'  Андрей Ярмоленко
63'  Ромеро Бонфим Марлос (Евгений Коноплянка)
72'  Тарас Степаненко
73'  Роман Яремчук (Виктор Коваленко)
90'  Александр Зинченко
90'  Виктор Коваленко
90'  Виталий Миколенко (Игорь Пластун)
26'  Пепе
46'  Гонсалу Гедеш (Жуан Феликс)
56'  Жоау Моутинью (Бруну Фернандеш)
64'  Рубен Диаш
68'  Жуан Мариу (Брума)
72'  Криштиану Роналду

Украина – Португалия 2:1 

14 октябрь, 23.45, «НСК Олимпийский»

Голлар: Яремчук 6, — 1:0, Ярмоленко 27, — 2:0, Роналду 72 (пенальти) — 2:1.

Украина – Пятов, Миколенко (90+4, Пластун), Кривцов, Матвиенко, Зинченко, Марлос (63, Коноплянка), Караваев, Малиновский, Степаненко, Ярмоленко, Яремчук (73, Коваленко).

Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Рубен Диаш, Семеду, Геррейру, Данилу Перейра, Жоау Мариу (68, Брума), Гедеш (46, Фелиш), Моутинью (56, Фернандеш), Бернарду Силва, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Степаненко (25), Пепе (26), Ярмоленко (47), Диаш (64), Степаненко (72), Зинчкенко (90+4), Коваленко (90+4).

Четлатиш: Степаненко (72).


                                             

УКРАИНА ЕВРО-2020 ЙЎЛЛАНМАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ.

90+3. Данилууу! Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

90+2. Зарбаааааааа! Роналду! Пятов қайтариб қолди. Пепеее бўш қолган дарвозага гол ура олмади.

— Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Фернандеш дарвозага зарба берди. Кучсиз. Роналду бундан асабийлашди. 

80. УХХ. Геррейрунинг жарима майдочасига узатган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.

73. Яремчук ўрнига Коваленко туширилди.

72. Тарас Степаненко иккинчи сариқ карточкани олиб, четлатилди. Пенальти белгиланди. ГОООООЛ! Роналду фаолиятидаги 700-голини урди.

68. Ўзгариш. Португалия охирги ўзгариш амалга оширди. Жоау Мариу ўрнига Брума туширилди.

66. Бернардудан узатмааа. Фернандешнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

64. Рубен Диаш қўпол ўйнади ва у ҳам огоҳлантирилди. Ярмоленко бу сафар жабрланувчи ролида.

63. Марлос ўрнига Евгений Коноплянка туширилди.

56. Жоау Моутиньо захирага олинди. Унинг ўрнига Бруну Фернандеш тушди.

52. Криштиану яна бир бор Украина дарвозасига айланма зарба берди. Пятов бир амаллаб тўпни қайтариб қолди.

50. Роналдунинг пушкадек зарбасини дарвозабон Пятов қайтарди. 

47. Ярмоленко огоҳлантирилди.

— Иккинчи таймга старт берилди. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган Гонсало Гуэдеш ўрнини Жоау Фелиш эгаллади.

ТАНАФФУС

— Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Украина қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ярмоленконинг ўнг оёқда берган якуний зарбаси ноаниқ кетди.

41. Роналду! Унинг зарбаси кучли, хавфли. Бироқ бироз аниқлик етишмади.

38. Украина вакиллари бугунги ўйинда Португалияга иккинчи қаватда имконият қолдирмаяпти.

30. Данилонинг зарбаси муваффақиятли чиқмади. 

29. Жоау Мариу яхши зарба йўллади. Пятовдан ажойиб сейв. 

27. ГООООООООООООЛЛЛЛ! 2:0. Андрей Ярмоленко ҳисобни мустаҳкамламоқда. Нелсон Семедунинг қанотидан узатилган тўпни Ярмоленко жарима майдони ичида ҳеч қандай қаршиликсиз дарвозага йўллади.

26. Пепе ҳам сариқ карточка олди.

25. Степаненко огоҳлантирилди. Моутиньога нисбатан қўпол ўйнаган украиналик футболчи (Сербияга қарши)кейинги учрашувни ўтказиб юборади. 

17. Рафаэл Геррейронинг ажойиб зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

16. Семеду ўнг қанотдан ёриб кирди ва Криштиануга узатишга уринди. Рақиб ҳимоячилари тўпни майдондан чиқариб юборишди.

12. Роналдунинг жаримадан берган кучли зарбаси Яремчукка тегди ва тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

6. ГОООООООООООЛЛЛЛ! Украина! Стандарт вазиятдан мезбонлар фойдаланишди. Роман Яремчук ҳисобни очди — 1:0.

5. Роналдунинг кучли зарбасини жамоадоши Данило кутилмаганда қайтариб қолди.

4. Гонсало Гуэдешга нисбатан украиналиклар қўпол ўйнашди. Роналду жарима зарбасини амалга оширишга тайёрланмоқда.

2. Украина ўйинда илк хавфли вазиятни вужудга келтирди. Яремчукнинг кучсиз зарбасини Патрисиу қийинчиликсиз эгаллаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ассалому алайкум championat.asia сайти кузатувчилари. Бугун сизни Украина – Португалия учрашувини кузатишга таклиф қиламиз.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика