RU

Последние новости

14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  0 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  4 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  0 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  3 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   5 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  19 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   11 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  26 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  5 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  4

"Евро-2020 кундалиги". Дания — Белгия ҳамда "C" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида Новости

"Евро-2020 кундалиги". Дания — Белгия ҳамда "C" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида

Европа чемпионатининг 2-тур ўйинлари давом этмоқда.

Кечаги кунга белгиланган ўйинлардан "B" ҳамда "C" гуруҳи жамоалари иштирокидаги баҳслар ўрин олган эди. 

Куннинг дастлабки учрашуви Украина — Шимолий Македония терма жамоалар иштирокди бўлиб ўтди. 

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ Андрей Шевченко шогирдлари фаоллик билан ҳаракат қила бошлашди. 8-дақиқада Малиновскийнинг зарбасини Македония посбони қайтаришга муваффақ бўлди. 28-дақиқада  Форварднинг яқин масофадан берган зарбасини македониялик посбон қайтаришга муваффақ бўлди, бурчак ўткир эди. Айнан шу вазиятдан сўнг ҳисоб очилди. Тўп бурчакдан узатилди, яқин бурчакка югурган Караваев орқасига қарамай ажойиб пас берди ва узоқ бурчакдаги Ярмоленко ҳисобни очди. 

Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас Яремчук орадаги фарқни тиклаш учун олдинга чиқиб кетган македонияликлар ҳимояда хатога йўл қўйишди ва ҳимоячилардан қочиб кетган Яремчук ўз жамоасининг иккинчи голини урди. Шу тариқа биринчи бўлим якунига етди. 

Иккинчи бўлимни эса ҳисобда орқада қолаётган Шимолий Македония терма жамоаси фаоллик билан бошлади. Уларнинг фаоллиги эса Украина дарвозаси томон пенальти белгиланди. Украина дарвозабони Бушан пенальтини қайтарди, аммо қайтган тўпган яна Алиоски зарба берди ва дарвозани ишғол қилди. Ҳисоб қисқарганидан сўнг фаоллик украиналиклар томонига ўтди. 81-дақиқада эса бош ҳакам македонияликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди.  Дмитриевски эса Малиновскининг зарбасини қайтарди. 

Шу тариқ мазкур баҳс украиналикларнинг ғалабаси билан якунига етди.

Статистик маълумотлар:

— Андрий Ярмоленко Украинада Европа чемпионатида гол уриш бўйича иккита гол билан Андрий Шевченкога етиб олди; 

— Украина Шимолий Македонияга қарши сўнгги учта ўйинда ғалаба қозонди — бундан олдинги иккита ўйин ЕВРО-2016 саралашидп (2:0, 1:0) эди.

Куннинг иккинчи ўйини "B" гуруҳидан ўрин олган Дания — Бельгия терма жамолари иштирокида бўлиб ўтди.

Ўйин олдидан Бельгия фаворит кўринганди, аммо мазкур баҳснинг илк дақиқалариданоқ данияликлар олдинга ўтишни бошлади. 2-дақиқадаёқ Дания терма жамоаси футболчиси Юссуф Поульсен ҳисобни очди. Дастлабки 15 дақиқада Дания Бельгияни жарима майдончаси ичига "қамаб қўйди". Кетма-кет хавфли ҳужумлар, зарбалар бельгияликларни шошириб қўйгани аниқ. 26-дақиқада Даниэль Васс тўни ўзига тўғрилаб олди, зарба бериш нуқтасига чиқди ва йўллади. Тўп дарвоза тўсини утсидан ўтиб кетди. Бўлим сўнггига келибгина Бельгия данияликлар жарима майдончиси олдида хавфли вазият яратишга урунишди. Аммо ундан наф чиқмади. Шу тариқа биринчи бўлим якунланди. 

Иккинчи бўлимни эса Бельгия анчагина хавфли вазиятлар билан бошлади. Бу эса 54-дақиқага келибгина самара берди. Лукаку ҳамда де Брюйне ташкил этган ҳужумни Торган Азар гол билан якунлади – 1:1. Орадан 15 дақиқа ўтиб Бельгия яна гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Кевин де Брюйне ўзининг кучли зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди. Шундан сўнг Дания яна хавфли ҳужумлар ташкил этишда давом этди. Бироқ ўйинда бошқа гол урилмади ва Бельгияликлар иродали ғалаба қозонди. 

Статистик маълумотлар:

— Европа чемпионатида биринчи марта биринчи голни ўтказиб юборган Бельгия ғалаба қозонди; 

— Бельгия сўнгги 25 халқаро ўйиннинг фақат биттасида мағлуб бўлди;

— Биринчи марта Бельгия гуруҳ босқичини кетма-кет иккита ғалаба билан бошлади ва улар бешта гол уришди, бу уларнинг гуруҳ босқичидаги энг юқори кўрсаткичи;

— Де Брюйне 2014 ва 2018 ФИФА Жаҳон чемпионатларида урган бўлса ҳам, Европа чемпионтадиа ўзининг биринчи голини урди; 

— Дрис Мертенс Бельгия таркибида ўзининг 100-халқаро ўйинини ўтказди; 

— Дания Европа чемпионтадиги сўнгги 12 учрашувнинг атиги иккитасида ғалаба қозонди. 

Евро-2020. 2-турдан кейин “B” гуруҳидаги ҳолат

Ушбу гуруҳдаги 3-тур баҳслари 21 июнь куни 00:00 да бошланади. Шу куни Россия — Дания ҳамда Финляндия — Бельгия учрашувлари ўтказилади.

Кечаги кунги белгиланган сўнгги ўйин эса Нидерландия — Австрия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ Нидерландия ташаббусни ўз қўлига олди. 9-дақиқада  Алаба Дюмфрисга нисбатан қўполлик ишлатди. Мазкур ҳолатни ВАР кўриб чиқди ҳамда пенальти белгилади. Мазкур вазиятни эса Мемфис Депай голга айлантирди. Биринчи бўлимда бошқа айтарли хавфли вазият бўлмади. 

Иккинчи бўлимда ҳам асосан устунлик Нидерландия томонда бўлди. 67-дақиқада Маленнинг қулай пасидан кейин Дюмфрис ҳисобни оширди – 2:0. 81-дақиқада Давид Алаба узоқ масофадан хавфли зарба берди, бироқ ноаниқ кетди. Шу тариқа ўйин ўз ниҳоясига етди. Нидерландия ўйинда ғолиб чиқди ва плей-офф йўлланмасини нақ қилди.

Статистик маълумотлар:

— Депай ўзининг Нидерландия сафидаги 27-голини урди. У терма жамоанинг 49 та голида иштирок этган: 27 та гол ва 22 та голли узатма;

— Нидерландия Австрияга қарши сўнгги eтти халқаро ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди; 

— Голландия сўнгги 12 халқаро ўйиннинг фақат биттасида мағлуб бўлди.

Евро-2020. 2-турдан кейин "C" гуруҳидаги ҳолат

Мазкур гуруҳдаги 3-тур ўйинлари 21 июнь куни 21:00 да старт олади. Унда Шимолий Македония — Нидерландия ҳамда Украина — Австрия учрашувлари бўлиб ўтади.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика