RU

Последние новости

09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  0 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  7 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  97 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3

Евро-2020. Бугун финал: Италия Англияга қарши! (превью) Новости

Евро-2020. Бугун финал: Италия Англияга қарши! (превью)

Муҳташам "Уэмбли"да бўлиб ўтадиган Европа чемпионати финали ҳақида билишингиз лозим бўлган маълумотлар.

Бош ҳакам: Бьорн Кейперс (Нидерландия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сандер ван Рукел, Эрвин Зейнстра (иккиси – Нидерландия)

Захира ҳаками: Карлос дель Серро (Испания)

VAR ҳаками: Бастиан Данкерт (Германия)

VAR ассистентлари: Пол ван Букел (Нидерландия), Кристиан Гиттельманн (Германия), Марко Фритц (Германия)

Италия гуруҳда қийинчиликка учрамади – Туркия, Швейцария ва Уэльс 7 та жавобсиз тўпни қабул қилиб олишди. Плей-офф италияликлар учун бир мунча қийин келди. Манчини шогирдлари 1/8 финалда Австрияни экстра-таймда мағлуб этган бўлса, чорак финалда кучли таркибга эга Бельгияни ютди (2:1). Ярим финалда эса пенальтилар сериясига кўра Испания мағлуб этилди. Италия 1968 йилги Европа чемпиони саналади. Жамоа шундан сўнг 2000 ва 2012 йилдаги финални бой берган. Аммо Италия 1968 йилдан кейин 4 та ЖЧдан 2 тасини ютгани билан мақтана олади. 

Англия терма жамоси гуруҳ босқичи ва плей-оффдаги икки ўйинни ортиқча қаршиликларсиз босиб ўтди ва ҳатто гол ўтказмади. Англияликлар Евро-2020 плей-оффида Германия, Украина ва Данияни мағлуб этишди. Шундай қилиб, финал тарихда илк бор Англия термаси иштирокида кечади. Инглизлар Англияда ўтган ЖЧ-1966 ғолиблигидан сўнг йирик турнирлар ярим финалида 5 марта имкониятни бой беришган: Евро-1968, ЖЧ-1990, Евро-1996, ЖЧ-2018, УЕФА Миллатлар Лигаси-2019. 

Йўқотишлар хусусида

Италияда афсуски, жароҳатланган футболчи бор, бу – қанот ҳимоячиси Леонардо Спинаццола. У Бельгияга қарши чорак финалда жароҳатланди ва операцияни бошдан ўтказди. Унинг ўрнини ҳозирда Эмерсон Пальмери эгаллаб турибди.

Англия бутун турнирни деярли жароҳат ва йўқотишларсиз ўтказмоқда, жамоадан ҳеч ким иккита сариқ карточка (ва четлатиш) туфайли бирор учрашувни ўтказиб юбормади. 

Ўзаро тўқнашувлар

- Англия ва Италия ўртасидаги охирги 3 та беллашув дуранг билан тугаган.

- Терма жамоалар 1976 йилдан буён ўзаро 13 та ўйин ўтказган бўлиб, шулардан 7 тасида Италиянинг қўли баланд келган.

- Англия 45 йил ичида 2 марта ғалаба қозонган – ЖЧ-1978 саралашида (2:0) ва 2012 йилги ўртоқлик ўйинида (2:1).

- Харри Кейн йирик турнирларда 10 та гол урди. Форвард Англия таркибида Европа ва жаҳон чемпионатида гол уриш бўйича Алан Ширерни ортда қолдириб, Гари Линекер билан тенглашиб олди.  

- Англия тарихда илк бор Евро финалига чиқди ва иккинчи марта йирик мусобақа ҳал қилувчи баҳсида қатнашади (биринчиси – ЖЧ-1966). Британия жамоаси қитъа биринчилиги финалига йўл олган 13-терма бўлди. 

- Италиянинг мағлубиятсиз серияси 33 ўйинга етди. "Скуадра Адзурра" охирги марта 2018 йилнинг сентябрида Миллатлар Лигасида Португалияга ютқазган. Мағлубиятга учрамаслик борасида жаҳон рекорди – 35 ўйин. 

- Италия ўз тарихида тўртинчи марта Евро финалига чиқди. Унда фақат 1 та ғалаба (1968 йил) ва 2 та мағлубият  (2000 ва 2012 йил) бор. 

Тахминий таркиблар

Италия: Доннарумма – Ди Лоренцо, Бонуччи, Кьеллини, Эмерсон – Барелла, Жоржиньо, Верратти – Кьеза, Иммобиле, Инсинье

Англия: Пикфорд – Уокер, Стоунз, Магуайр, Шоу – Райс, Филлипс – Сака, Маунт, Стерлинг – Кейн

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини: "Биз финалга чиқиш учун кўп йиллар меҳнат қилдик ва ҳозир бахтиёрмиз. Финалга етиб келганимиз учун футболчиларга фақат раҳмат айтишим мумкин. Ҳозирча ҳеч нарса ютмадик. Турнир муваффақиятли чиқиши учун якшанба куни ғалаба қозонишимиз керак. Бутун стадион Англияга мухлислик қилади. Биз рақибни босим остида ушлашимиз керак. Финал бошқа ўйинлардан фарқ қилади. Албатта, жуда эҳтиёткор бўлиш лозим, аммо роҳатланиб ўйнаш ҳам муҳим. Ўзингни хурсанд қилиб ўйнаш орқалигина финалда ғалаба қозониш мумкин". 

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт: "Ҳар бир жамоа бу 26 футболчини бошқа бир ерга жамлай олмайди. Улар тарихда из қолдириб бўлишди. Фақат битта нарсани аниқлаш қолди – қайси рангдаги медални олиш. Ҳаётда бундай имкониятлар жуда кам бўлади. Шунинг учун бундан фойдаланиб қолишимиз ва ғалаба учун боримизни беришимиз керак. Ўйлашимча, ЖЧ-2018 ярим финалида бизда бошқача ҳиссиёт бўлган. Душанба куни совринсиз уйғонсак, бундан қониқмаслигимизни яхши тушуниб турибмиз".

Куннинг навбатдаги ҳал қилувчи тўқнашувини ёхуд Тошкент вақти билан 00:00 да старт оладиган "Уэмбли"даги тарихий баҳсни асло ўтказиб юборманг. Ёқимли томоша! 

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика