RU

Последние новости

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  9 02:29Левандовски масаласи ёпилди  1 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  0 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  4 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8

ЕВРО-2016. 2-тур рамзий терма жамоаси Новости

ЕВРО-2016. 2-тур рамзий терма жамоаси

Европа чемпионатининг 2-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг.

Рамзий терма жамоа дарвозасига Австрия посбони Роберт Альмерни жойлаштирдик. "Аустрия" дарвозабони Португалияга қарши баҳсда бир неча марта рақибнинг зарбаларидан сўнг тўпни қайтаришга эришди. Унинг ҳаракатлари туфайли Австрия Португалиядан очко тортиб олишнинг уддасидан чиқди.

Дарвозабон
Роберт Альмер (Австрия)



Ҳимоячилар
Томас Менье (Бельгия)
Гарет Маколи (Ш.Ирландия)
Кристиан Фукс (Австрия)


Ҳимояда уч нафар футболчи ўрин олди. Бельгия терма жамоаси устози Марк Вильмотс иккинчи турда ўнг қанот ҳимоясига Томас Меньени туширишга қарор қилди. "Брюгге" вакили ўз қанотида Ирландия билан баҳсда шунчаки ажойиб ўйнади. Рақиб ҳужумларини қайтариб турган Томас жамоасининг қарши ҳужумларини ҳам бошлашда фаол бўлди. Бундан ташқари Аксель Вицель айнан унинг тўп узатишидан кейин гол урди.

Шимолий Ирландия терма жамоасининг 36 ёшли ҳимоячиси Гарет Маколи Украина билан баҳсда ажойиб ўйнади. Айнан унинг иккинчи бўлим бошида урган голи Шимолий Ирландиянинг ғалабасига замин яратди.

Австрия терма жамоасининг яна бир аъзоси рамзийга киритилди. "Лестер" сафиди Англия чемпиони бўлган Кристиан Фукс чап қанотда рақибларга ўйин бермасликка уринди. У кўп ҳолларда Нани ҳамда Рикардо Куарежманинг эркин ҳаракат қилмаслигини таъминлаб берди.



Ярим ҳимоячилар
Иван Ракитич (Хорватия)
Марек Гамшик (Словакия)
Димитри Пайе (Франция)
Андрес Иньеста (Испания)


Хорватиялик Иван Ракитич Чехияга қарши ўйинда ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Марказий ярим ҳимояда чехларга деярли ўйин бермаган ва 59-дақиқада Петр Чех дарвозасига чиройли гол урган Ракитич рамзий термадан ўрин олди.

Словакиялик Марек Гамшик Россия билан баҳснинг энг яхши футболчиси бўлди. "Наполи" вакили Игорь Акинфеев дарвозасига супергол урди ва Владимир Вайссга голли пас оширди. Гамшикнинг голи турнинг энг чиройли голларидан бири бўлди.

Барча Поль Погбадан нимадир кутаётган бир пайтда Димитри Пайе ёки Пайет ҳар бир ўйинда ажойиб ўйнамоқда. Биринчи турда супергол билан Руминияни мағлуб этган футболчи иккинчи турда Албания дарвозасига ҳам гол урди. Балки кўпчилик Гризманнинг голи ғалабага сабабчи бўлди дейиши мумкин, бироқ Пайе бутун ўйин давомида Жиру ва Жиньякни тўп билан таъминлаб турди ва 90+6-дақиқада ўзи гол уриб Албанияни "кўмиб қўйди".

Испаниялик Андрес Иньеста ўтган турда ҳам рамзийга кириши мумкин эди. Бироқ номзодлар сони кўплиги боис уни кирита олмагандик. Иккинчи турда эса бундай қила олмасдик. Туркия билан баҳсда майдон марказини маэстро сингари бошқарган Иньеста йирик ғалабага катта хисса қўшди.



Ҳужумчилар
Даниэль Старриж (Англия)
Альваро Мората (Испания)
Ромелу Лукаку (Бельгия)


Англия терма жамоаси мусобақадаги биринчи ғалабасини Уэльс устидан қўлга киритди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Даниэль Старриж ушбу ғалабани таъминлаб берди десак бизни ҳеч ким алдоқчига чиқармаса керак. "Ливерпуль" ҳужумчиси дастлаб Жейми Вардига гол уриш учун имконият яратиб берган бўлса ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада рақиб жарима майдони ичида керакли жойда пайдо бўлиб гол урди ва Англияга ғалаба келтирди.

Испаниялик Альваро Мората ЕВРО-2016да дублга эришган дастлабки футболчига айланди. Илк турда Чехия билан баҳсда испаниялик ҳужумчилар кескин танқид остида қолишганди. Туркия билан ўйинда ушбу танқидлар ўз самарсини берди. Мората иккита, Нолито битта гол урди. "Ювентус" аъзоси ҳақли равишда рамзий терма жамоадан ўрин олди.

Ромелу Лукаку ҳам Моратадан қолишмаган ҳолда дублга эришди. Ирландия билан баҳсда бельгиялик тўпурар икки марта рақиб дарвозасига гол уриб жамоасининг йирик ғалабасига замин яратди.


Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика