RU

Последние новости

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  11 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  4 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  9 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  10 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

Эвра: "Бир куни мухлисларга қарамасдан ўтиб кетдик, Фергюсон эса бизга бақирди" Новости

Эвра: "Бир куни мухлисларга қарамасдан ўтиб кетдик, Фергюсон эса бизга бақирди"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра жамоанинг собиқ бош мураббийи Сер Алекс Фергюсон билан боғлиқ воқеани ёдга олди.

"Бир куни мавсумолди турнирдаги ўйинни тугатдик ва автобусга кетаётгандик. Жуда қаттиқ чарчагандим. Тўғрисини айтаман: йўлда жуда кўплаб мухлислар бизни кутиб туришганди, биз эса ўзимизга шундай дедик: "Агарда кимдир автограф беришни истамаса, ҳеч ким буни қилиши шарт эмас".

Автобусга кириб кетдик. Кейин эса ойнадан Сер Алекс Фергюсон барчага автограф бераётганини кўрдик. У тахминан 45 дақиқа мобайнида барчага ўз дастхатини улашди. Ўшанда мен: "Йигитлар, биз тамоммиз. Сер Алекс автобусга чиқиб, барчани ўлдиради", - дегандим.

У автобусга келди ва бизга қараб: "Тушунмадим, ўзларингни ким деб ўйлаяпсиз? Бу одамлар орқали маош оласизлар! Улар сизларни кўриш учун бу ерга келишди. Ҳамманг пастга туш!". Биз пастга тушдик ва барча мухлислар билан расмга ҳам тушиб, дастхат улашдик", - деди Эвра.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика