RU

Последние новости

08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  0 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  2 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  3 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  8 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  1 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  14 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0

Евгений Валицкий 89 ёшда, табриклаймиз! Новости

Евгений Валицкий 89 ёшда, табриклаймиз!

Ўзбек футболи фахрийларидан бири, мураббийлар маэстроси Евгений Борисович Валицкий 89 ёшни қарши олди.

Бу қутлуғ сана билан устоз Евгений Борисовични самимий табриклаймиз ва у кишига тинчлик хотиржамлик, сиҳат саломатлик тилаймиз!

Евгений Валицкий футболчилик фаолиятини Тошкентнинг “Спартак”, “Труд” жамоаларида ўтказган. 1961 йилдан бошлаб эса мураббийлик соҳасида хизмат қилиб келган. Тошкентнинг СКА, “Сокол” жамоаларида тажрибасини бойитди. Айнан “Сокол” жамоаси билан Қуролли Кучлар кубогини қўлга киритгач, 1963 йилги мавсумнинг “Пахтакор” стадионидаги очилиш учрашувида 60000 томошабин кўз ўнгида Евгений Валицкийга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони топширилган.


1964-1971 йиллар оралиғида мамлакатимизнинг бош жамоаси “Пахтакор”да ўша пайтнинг машҳур мутахассислари – Александр Абрамов, Михаил Якушин, Борис Аркадьев, Евгений Елисеев, Александр Келлер сингари мураббийларига ёрдам берган ва малакасини оширган. Маълум муддат Семипалатинскнинг “Спартак”, Актюбинскнинг “Актюбинец” жамоаларида фаолият юритгач, 1981 йилдан эътиборан яна Ўзбекистонга қайтган ва вилоят жамоаларининг тикланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Жумладан, Евгений Борисовичнинг саъйи ҳаракатлари билан “Нефтяник” (Фарғона), “Наримановец” (Хоразм), “Соҳибкор” (Ҳалқабод) жамоалари собиқ Иттифоқ биринчиликларида ўз ўрни, мавқеига эга бўлган. Жуда кўплаб шогирдлар етиштирди. Улар орасида ўз жамоаларига садоқат кўрсатган Юрий Саркисян, Рустам Мирсодиқов сингари мутахассислар бор.

1990 йилдан эътиборан Евгений Борисович ўз билим ва тажрибаларини шогирдлари қалбига чуқурроқ сингдириш мақсадида “Шахтёр” (Ангрен), “Умид” (Тошкент), “Навбаҳор” (Наманган),МҲСК (Тошкент), “Дўстлик” (Тошкент вилояти) жамоаларида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб хизмат қилди. Шогирдлари билан биргаликда Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби, совриндор бўлди. Нафақада бўлсада севимли касбини ташламади ва “Қизилқум”, “Металлург” жамоаларида ёшлар тарбияси билан шуғулланди.

Биз Евгений Борисовични барча ўзбек футболи мухлислари, мутахассислари ҳамда шогирдлари номидан таваллуд айёми билан яна бир бор самимий муборакбод этамиз ва бардамлик, хуш кайфият сизни асло тарк этмасин устоз, деб қоламиз!

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика