RU

Последние новости

13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  2 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  3 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  7 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  6 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  24 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  9 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0

Евгений Чумак: "Шипилов эркакча иш қилди. Абрамовнинг талаблари бошқача. Футболчилар кўрсатмани бажара олмаса, мураббийда нима айб?" Новости

Евгений Чумак: "Шипилов эркакча иш қилди. Абрамовнинг талаблари бошқача. Футболчилар кўрсатмани бажара олмаса, мураббийда нима айб?"

Жорий мавсумни муваффақиятсиз ўтказаётган "Динамо" жамоасида учинчи бор мураббий ўзгарди.

Дастлаб мавсумни Предраг Роган мураббийлигида бошлаган самарқандликлар бир қатор ўйинларда қониқарсиз натижалар қайд этди. Якунда сербиялик мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди.  Унинг ўрнига тайинланган Андрей Шипилов ҳам узоққа боргани йўқ. Хўш, мағлубиятларда мураббийлар қўнимсизлигига боғлиқми? Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров билан суҳбатда бўлган жамоа ярим ҳимоячиси Евгений Чумак батафсил изоҳ берди. 


- Евгений айни пайтда жамоанинг кайфияти қандай? Олдиндаги учрашувларга тайёргарлик қандай кетяпти?

- Жамоанинг кайфиятини жуда зўр, деб бўлмайди. Турнир жадвалининг охирги ўринида кетмоқдамиз.  Лекин имкониятимиз бор экан охиригача курашамиз. Вазиятни тўғрилаш учун бор кучни сарф қиламиз. 

- "Динамо" "Пахтакор" билан кўрсатган ўйинининг "Насаф" билан кечган баҳсда яримини ҳам кўрсата олгани йўқ. Тошкентдаги беллашувда футболчилар тактик томондан тўғри ҳаракат қилганди. Хўш, нима бўлди?

- Сиз мутлақо ҳақсиз. "Пахтакор" билан бу мавсумдаги энг яхши ўйинимизни намойиш қилдик. Ўйин суратини олиб қарасангиз ҳам рақибдан қолишганимиз йўқ. Жарима майдончамизга қамалиб олиш ёки вақт чўзмадик. "Насаф"га қарши учрашувда 2та жуда қўпол хато қимматга тушди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйинимизни йўқотиб қўйдик, деб ўйлайман. Иккинчи бўлимга катта хоҳиш билан чиқдик. Афсуски, учинчи гол ўйинга нуқта қўйди. Мазкур учрашувда Йованович, Байдуллаев, Бикмаевнинг  йўқлиги билинди. Бу катта ва сезиларли йўқотиш. Бу футболчилар майдонда бўлган аввалги турда қандай ўйин кўрсатганимизни солиштириб кўринг. 

- Бу мағлубиятдан сўнг Андрей Шипилов истеъфога чиқди...

- Андрей Сергеевич жойини ушлаб ўтирмади ва эркакларга ҳос қарор қабул қилди. Омадсизликларда мураббийлар штаби ёки раҳбариятни айбдор сифатида кўрсатиш хато. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Футболчилар майдонга чиқиб мураббийнинг кўрсатмаларини бажармаса айб яна мураббийда бўлиши керакми?  Яна қайтараман ўзимизга боғлиқ. 

- Клубда молиявий жиҳатдан муаммолар кузатилаётгани йўқми? 

- Бу тарафлама умуман муаммо йўқ. Клуб ҳомийларига миннатдорчилик билдираман. Юқорида ҳам айтдим муаммо ўзимизда. Биз ўзимизга ишонишимиз ва ҳеч қандай рақибдан қўрқмаслигимиз зарур. Майдонга чиқиб яхши ўйинларимизни кўрсатишимиз ва олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Бошқа йўлимиз қолмаган. 

- Вадим Абрамов сиз учун бегона эмас. Ўз вақтида "Бунёдкор"да унинг қўл остида бир давра тўп тепгансиз. Бошқаларга қараганда сизда уни тушуниш осонроқ бўлади...

- Тўғри айтдингиз. Вадим Абрамовнинг машғулотлардаги талаблари, футболга муносабати умуман бошқача. Қисқа вақт ичида мураббийнинг кўрсатмаларини ўзлаштиришимиз талаб қилинади. Шундагина биз ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкин. Барчаси ўз қўлимизда. Ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика