RU

Последние новости

19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  0 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  2 18:15Суперлига. "Динамо" - "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  11 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  2

Етим қолган 95лар! Новости

Етим қолган 95лар!

Кеча кечга яқин янграган хабар тўғриси мени ҳайрон қолдирди. Сергей Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи этиб тайинланибди.
Клуб раҳбарияти нима сабабдан бундай қарорга келганидан маълумотга эга эмасмиз. Тўғри, Александр Волков вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган, натижалар ҳам чакки эмасди. Бироқ кеча жамоани Сергей Лушан қабул қилиб олди.

Клуб расмий сайти бу ҳақда хабар ҳам чоп этди. Лушаннинг бош мураббий этиб тайинланишига ҳеч қандай қаршилигимиз йўқ. Чунки Сергей Ивановични Россия футболидан қайтариб олиб келган айнан “Бунёдкор” бўлади. Айнан “Бунёдкор” унга ўзбек футболи эшикларини бошқатдан очди. Лушан келгач, шу ерда футболчилик фаолиятини тугатди ва мураббийликни бошлади.

Клуб озми-кўпми уни ўқитди, аввалига алоҳида гуруҳ билан ишлаган Лушан кейинчалик “Бунёдкор” футбол мактаби директори даражасига кўтарилди. Бу йилдан эса 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини қабул қилиб олди. 4-5 ойча ишлади ҳам, аммо кеча “Бунёдкор” бош мураббийи бўлди.

Ана энди савол туғилади: Сергей Лушан бундан буён “Бунёдкор”ни бошқаради, лекин унда ёшлар терма жамоамизнинг тақдири қандай кечади? Умуман олганда, Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи бўлганидан Мираброр Усмоновнинг хабари борми? Агар у киши хабардор бўлса, буни қандай қабул қилдилар?

Бизга маълум бўлишича, бугун ЎФФ президенти мураббийлар кенгашини йиғади ва шунда ҳаммаси ҳал қилинар экан. Нима бўлган тақдирда ҳам, клуб қарор қабул қилиб бўлди ва бундан кейин “Бунёдкор” натижалари учун Лушан жавоб беради. Терма жамоанинг Осиё чемпионатидаги иштироки учун ким жавоб бериши эса бугун маълум бўлади.

Хабарингиз бор, бу жамоа билан аввалига Алексей Евстафеев ишлаб келаётганди, бироқ тушунарсиз сабабларга кўра Евстафеев жамоа билан хайрлашди ва ЎФФ ўрнига Сергей Лушанни қўйди. Энди йигитлар янги мураббийга ўрганамиз деган бир пайтда Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи бўлди. Натижада 1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган термамиз отасиз қолган жамоага ўхшаб қолди. Айтайлик, Лушан 95 ларни бошқаришда давом этгани билан бор эътиборини тўлиқ шу жамоага қарата олмайди. Чунки у эндиликда “Бунёдкор” учун масъул. Шундай экан, катта эҳтимол билан U-19 терма жамоасига янги мураббий тайинланса керак.

Бу жамоамиз 9-23 октябрь кунлари Мьянмада ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Ўзбекистон ўз гуруҳида Австралия, БАА ва Индонезия билан баҳс олиб боради. “Етим қолган болалар”ни у ёққа ким олиб боради, қандай мақсад учун курашилади, бу каби саволлар ҳамон очиқлигича қолмоқда.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика