RU

Последние новости

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  1 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  3 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14

Етакчилар курашидаги интрига: А Серия 22-тур превьюси Новости

Етакчилар курашидаги интрига: А Серия 22-тур превьюси

Бугун тунда Италияда навбатдаги тур старт олади.

"Милан" - "Торино"

"Милан"нинг омадсизликлари фонида таркибда жиддий ўзгаришлар қилиш зарурлиги ойдинлашиб қоляпти. Пиоли яна 3 нафар марказий ҳимоячи тактикасига мурожаат қилса керак. Асосий таркибга Рафаэль Леао қайтарилади, яна бир вариант соғайган Златан Ибрагимович захирадан тушиб, ўйинни кучайтириши мумкин. 

Иван Юричда ҳам таркиб билан муаммолар йўқ эмас. Риччи ва Илич майдонга тушиши катта сўроқ остида. Радоньич, Зима ва Лазарро бу баҳсда "буқаларга" ёрдам бера олмаслиги аниқ. Асосий таркибга бироз дам олган Никола Влашич қайтса керак.

Бу мавсум "Торино" чемпионатда "Милан"ни мағлуб этиб улгурди ва "россонери"ни Кубокдан ҳам чиқариб юборди. Шунга қарамай, "Милан" баъзи мутахассислар учун фаворитлигича қолмоқда, аммо "Торино"ни ҳисобдан чиқаришга шошмаган маъқул. "Буқалар" чиндан курашувчан жамоа ва "Милан"га камида осон бўлмаслиги аниқ.


"Ювентус" - "Фиорентина"

Назарий жиҳатдан бу учрашувда Поль Погба майдонга тушиши мумкин. Миретти эса жароҳат сабаб ўйнамаслиги аниқ, унинг ўрнини Фаджоли эгаллайди. Катта эҳтимол Ди Марияга дам берилса керак, шу сабаб Влаховичга ҳужумда Кьеза ёрдам беради. 

Дисквалификация туфайли меҳмонларга Игор ёрдам беролмайди. Унинг йўқлигини Кватра билдирмасликка ҳаракат қилади. Кабрал ва Иконе ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган, "Фиорентина" ҳужумда Йович ва Гонсалесга ишонч билдиради. 

Биринчи даврада жамоалар муроса кўчасини танлашган 1-1. Жадвалдаги "қўшнилар" тўқнашувида "Ювентус" фаворит дейилмоқда. "Фиалкалар"га стабиллик етишмаяпти. Итальяно кўп эҳтимол ҳимоявий футбол кўрсатишга ҳаракат қилади, "Ювентус" эса устунлик ўз томонида бўлганда, анча эркин ҳаракат қила олади. Шундай экан "Фиорентина" Туриндан очко(лар) билан қайтиши анча қийин бўлади.


"Лечче" - "Рома"

"Лечче" таркибида Демарку ва Понгранич жароҳат сабаб ўйнай олмаслиги аниқ. Малехнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Яхши янгиликлардан Федерико Ди Франческонинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у ҳужумда Коломбога ёрдамлашади. 

Жозе Моуриньо янги нимадир ўйлаб топиши ва эксперимент қилишини кутиш ноўрин. Ҳужумда шунчаки Эл Шааравига жой топилиши мумкин. Дибала ва Абрахамнинг ўрни деярли кафолатланган. Майдон марказида Матични кўрсак ажабмас.


"Рома" биринчи даврада катта қийинчилик билан "Лечче"ни 2-1 ҳисобида таслим этган. Моуринью жамоаси сафарга ҳам фаворит сифатида йўл олган. Жамоа натижа учун ўйнашни билади, "бўрилар"нинг стандартлари эса "Лечче" ҳимояси учун жиддий бош оғриқ бўлиши мумкин. "Лечче" катта куч билан олдинга бориши, ёки очиқ футбол таклиф қилишини кутмаган маъқул. Мезбонлар ёмон формада эмас ва Рим жамоаси билан охиргача курашишлари аниқ.


"Лацио" - "Аталанта"

Хабарларга қараганда, Катальди бу учрашувда иштирок эта олмаслиги мумкин. Шундай бўлса, унинг ўрнини энди сафга қайтган Весино эгаллайди. Ўнгда Ладзарри ўйнаса, Сарри ҳужумда Фелипе Андерсон, Цаканья ва Иммобиле учлигига умид боғлайди. 

Мелле дисквалификацияси сабаб унинг қанотида Руджери ҳаракат қилади. Пашалич ҳам бу ўйинни ўтказиб юборади. Бу эса Богага имконият дегани. Энг олдинги чизиқда Лукман ва Хойлунн рақиб дарвозасига таҳдид солади.



"Лацио" биринчи даврадаги тўқнашувда, кутилмаганда, сафарда осон (2-0) ғалабага эришган. Ўз уйида яна кичик устунлик "бургутлар" томонида. Сўнгги вақтларда "Лацио"нинг ҳам, "Аталанта"нинг ҳам ўйинига саволлар етарли. Жамоалар оптимал спорт формасида эмаслиги сезиляпти. Бу эса ўз навбатида бизга ёрқин, голларга бой учрашувни тақдим этиши мумкин.


"Сампдория" - "Интер"

Лерис дисквалификация туфайли жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Ўзи бу сиз ҳам Станковични ташвишга соладиган муаммолар етарли. Жароҳат сабаб Ламмерс, Квальярелла ва Габбьядини ўйинни ўтказиб юборишлари мумкин, шу сабабли ҳужумда бор умид ёш Мажоринига қаратилади. 

Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Корреа жароҳат сабаб бир ой майдонга туша олмайди, Жеконинг ҳам мазаси йўқ. Вазиятдан келиб чиқиб, "Интер" ҳужумида Лаутаро-Лукаку дуэтини кўрсак ажабмас. Шунингдек, секин-аста спорт формасини тиклаб бораётган Марцело Брозович ҳам асосий таркибга қайтиши кутилмоқда. Димарконинг учрашувда иштирок этиш-этмаслиги сўнгги паллагача номаълум бўлиб қолмоқда.


Биринчи даврада "Интер" "Сампдория"ни ортиқча муаммоларсиз мағлубиятга учратган 3-0. Ҳозир ҳам жамоа Генуяга ғалаба учун боради. "Милан" устидан ғалаба Инзаги шогирдлари руҳиятига яхши томондан таъсир қилиши турган гап, жамоа ҳали соврин учун курашдан чиқиб кетмаганини исботлаш учун ҳам астойдил ҳаракат қилади. "Нерадзурри"га бу турда жамоанинг собиқ футболчиси Деян Станкович ва шогирдлари ҳалақит қилишлари қийин масала.


Сергей Румянцев 

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика