RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Эшмурод Чоршанбиев хотира турнирида “Самарқанд БЎСМ-1” чемпион Новости

Эшмурод Чоршанбиев хотира турнирида “Самарқанд БЎСМ-1” чемпион

“Шўртан”ПФК раҳбарияти ташаббуси билан 5-10 ноябрь кунлари Ғузор футболи асосчиси, кўплаб ғузорлик футбол севар ёшларга устозлик қилган, фидойи инсон Эшмурод Чоришанбиев хотирасига бағишланган турнири ўз поёнига этди.

Бир ҳафта давомида  Ғузор шаҳридаги “Шўртан”ПФК ва “Ғузор болалар спорт мажмуаси” футбол майдонларида  бўлиб ўтган хотира турнирда  юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 10 жамоа иштирок этди. 2005-2006 йилларда таваллуд топган футболчилар қатнашган мусобақа финалида "Самарқанд БЎСМ-1" (Самарқанд) ва "Бешариқ-БЎСМ"(Фарғона) тарбияланувчилари тўқнаш келишди. Ўйин 3:2 ҳисобида Сами Игамбердиев ва Акмал Холматов устозлик қилаётган "Самарқанд БЎСМ-1" ғалабаси билан якунланди.


Мусобақанинг 3-ўринни учун кечган баҳсда Эркин Тўраев шогирдлари “Денов футбол интернати” жамоаси  Навоийининг “Навоийи БЎСМ-2”жамоасига қарши майдонда саф тортишди. Кескин ва қизиқарли кечган учрашувда деновлик ёш футболчилар ўз тенгдошлари устидан  кичик 1-0 ҳисобида зафар қучишди.


Шу тариқа , “Денов футбол интернати” жамоаси  мусобақанинг фахрли 3-ўринни қулга киритишди.

Жамоалар қўйидаги ўринларни қўлга киритишди:
1-ўрин “Самарқанд БЎСМ-1”(Самарқанд)
2-ўрин “Бешариқ-БЎСМ”(Фарғона)
3-ўрин “Денов Футбол интернати”(Сурхондарё)
4-ўрин “Навоийи БЎСМ-2”(Навоийи)
5-ўрин ”Пешку Футбол интернати”(Бухоро)


Шуни таькидлаш кераки, “Шўртан”ПФК раҳбарияти мусобақа давомида вилоятдан ташриф буюрган 10та жамоанинг барчасига бирдек эьтиборда бўлдилар.
Мусобақа давомида  ташкилотчилар томонидан  меҳмон иштирокчиларга Қарши шаҳрига сайёҳат ҳам ташкил этилди. Ва шу куни олий лиганинг тур учрашувидан ўрин олган “Насаф”-”Шўртан” жамоалар ўртасидаги баҳсига меҳмонлар бевосита янгилаган “Насаф” марказий ўйингоҳида  учрашувни бевосита томоша қилишга муяассар бўлишди.


Фестиваль кўринишида  ўтган мусобақа меҳмонларга илиқ таасурот қолдирди.

Мусобақа совриндорлари  ва турли номинацияларига муносиб деб эьтироф этилган ёш футболчиларга ташкилотчилар томонидан кубог, медал, диплом ва қиммат баҳо совғалар ўз эгаларига  байрамона кайфиятда топширилди.

Мусобақанинг финал баҳси ва тақдирлаш маросимидан олган олган сара лавҳаларни томоша қилинг.


Фаҳриддин Чориев  


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика