RU

Последние новости

18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  9 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  10 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Эшитдик-да! "Сурхон" футбол клубининг 2019-2022 йилги молиявий фаолияти жиддий ўрганилади Новости

Эшитдик-да! "Сурхон" футбол клубининг 2019-2022 йилги молиявий фаолияти жиддий ўрганилади

"Сурхон" футбол клубининг янги инвесторлар қўлига расман ўтиши билан боғлиқ ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, "Сурхон"нинг шу кунгача бўлган молиявий-хўжалик фаолияти мустақил аудит текширувидан 10 январга қадар ўтказилиши, аниқланган қарздорликлар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан бартараф этилиши ва шу жараёнда клуб янги инвесторга топширилиши лозим эди. 

Олинган маълумотга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 10 январь санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросини амалга ошира олмаган. Боиси аудит текшируви давомида жуда катта миқдорда қарздорлик аниқланган. Шундан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти ҳокими футбол клубининг 2019-2022 йиллар давомидаги молиявий фаолиятини ўрганиш масаласини вилоят Давлат молиявий назоратига оширган. Айни вақтда ЎзПФЛ мазкур йиллар давомида Лига рўйхатидан ўтказилган шартномалари нусхасини Сурхондарё футбол ассоциациясига тақдим этган. 

Маълум бўлишича, 2019-2022 йиллар давомида ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилган шартномалардан ташқари ҳам қўшимча шартномалар имзоланган, бироқ улар Лига рўйхатидан ўтказилмаган. Бу эса "Сурхон" футбол клубига ажратиб келинган маблағнинг мақсадсиз ва самарасиз сарфланишига олиб келган. Оқибатда клубда катта миқдорда қарздорлик вужудга келган. 

Қайд этиш керак, ЎзПФЛ сўнгги уч йил давомида "Сурхон" футбол клуби билан боғлиқ вазият соғлом руҳда эмаслигини бир неча бор таъкидлаб келди. Ўз навбатида, Лиганинг бу фикрлари сурхондарёлик футбол мухлислари эътирозига сабаб бўлди. Воқеалар ривожи кўрсатмоқдаки, Лига хавотири ўринли бўлган. "Сурхон" футбол клубини 2019 йилдан буён бошқариб келган раҳбарият йиллик харажатлар сметасини шакллантириш ва уни мақсадли йўналтириш масалаларида қатор камчиликларга йўл қўйган. 

Хавотирли томони шундаки, Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилишига 9 кун вақт қолди. Бу эса қаторасига иккинчи йил клубнинг янги инвесторларига муаммолар туғдиришини билдиради. Айни вақтда вилоят ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросини тезлаштириши талаб этилади.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика