RU

Последние новости

07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  0 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  95 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  12 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  10 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  6 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3

Эшитдик-да... Шквириндан бўшаши ҳақида ариза талаб қилишди Новости

Эшитдик-да... Шквириндан бўшаши ҳақида ариза талаб қилишди

24-турдан сўнг 22 очко жамғарган "Олмалиқ" 12-ўринда бормоқда. Иккинчи даврада жамоа бирорта ҳам ғалаба қозонмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Жамоанинг натижа томондан оқсаётганлиги ҳомийлик қилаётган ОКМК раҳбариятини ранжитган кўринади. Ўйиндан сўнг ОКМК иқтисодиёт ва молия ишлари бўйича директори “Олмалиқ” клуб бош директорига  телефон қилиб раҳбарият ва мураббийлар ишдан бўшашлик ҳақида ариза ёзишларини сўраган. Бироз тушунарсиз ҳолат. Футбол клубида бу каби ўзгаришлар одатда клуб Президенти томонидан амалга оширилади. “Олмалиқ”да Александр Фарманов клуб президенти ҳисобланади. “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони соҳиби бўлган бу инсон футболимиз ривожи учун ҳар доим бошқаларга ўрнак бўлган раҳбарлардан бири ҳисобланади. Олмалиқ шаҳрида нафақат футбол, балки бошқа спорт турлари ҳам фаолият олиб бормоқда. “Олмалиқ” жамоаси ўтган давр ичида республикада ўз ўрни ва нуфузини топиб бораётган ёш жамоалардан биридир. Афсуски, бу йил жамоага нимадир бўлган кўринади. Кўп минг сонли мухлисларига эга жамоанинг келажаги нима бўлади? Умид қиламизки, бу жамоа фаолияти яхшиланиб чемпионатимизда ижобий натижаларга эришади.

PS: “Олмалиқ” жамоаси иккинчи даврада ўз майдонида ўтаётган учрашувларга ҳам Тошкентдан қатнаётганлигидан хабардормиз. Шунингдек, бир қатор футболчилар олдида клуб қарздорлиги борлигини ҳам эшитдик... Нима бўлганда ҳам олий лигада мунтазам иштирок этиб келаётган жамоада вазият ижобий томонга ўзгаришига ишонамиз. Акс ҳолда жамоани кейинги йил қуйи лигада кўришимиз мумкин бўлади.


Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика