RU

Последние новости

18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:03Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  7 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  11 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  22 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24

Эшитдик-да. "Пахтакор" ЦСКА, "Эвертон" ва "Монако"да ўйнаган футболчининг трансферидан воз кечди Новости

Эшитдик-да. "Пахтакор" ЦСКА, "Эвертон" ва "Монако"да ўйнаган футболчининг трансферидан воз кечди

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида ўз сафини бойитиш мақсадида бир қатор футболчиларни кўриб чиқмоқда.

Championat.asia сайтининг маълумотларига кўра, футбол агентлари ивуарлик ҳужумчи Ласина Траорени "Пахтакор" жамоасига таклиф қилишган. Бироқ якунда барчаси ўрганилган ҳолда унинг трансферини амалга оширмасликни лозим топишган. Бизга маълум бўлишича жамоа футболчининг номига эмас унинг сўнгги йиллардаги ўйинига ва ҳаракатларига кўпроқ эътибор қаратишни маъқул кўрган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Ласина Траоре футболчилик фаолияти давомида шу кунга қадар "Стад Абиджан", (Кот-д’Ивуар), ЧФР (Руминия), "Кубань", "Анжи" (Россия), "Монако" (Франция), "Эвертон" (Англия), ЦСКА (Россия), "Спортинг Хихон" (Испания), "Амьен" (Франция), "Уйпешт" (Венгрия), "Бандирмаспор" (Туркия) каби жамоаларда тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаларидаги статистикаси эса ҳавас қиладиган даражада эмас. Ўзи ўйнаган сўнгги бешта жамоада умумий ҳисобда еттита гол урган.

Кот-д’Ивуар миллий терма жамоасида 2012-2015 йилларда 13та ўйин ўтказган ва 4та гол урган.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика