RU

Последние новости

08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  3 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  6 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  10 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  19

Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади Новости

Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади

Суперлиганинг 2025 йилги мавсумига кўра 29 та тур жума, шанба ва якшанба кунларига тўғри келган.

Яъни ПФЛ жорий мавсум мухлислар ва клублар учун ҳақиқий уикэнд қилиб берган. Фақатгина 1 та тур 30-31 август саналарига тўғри келиб қолгани учун шанба ва якшанбадан қочилган. 

Бунга асосий сабаб сифатида ЎФА жорий мавсум Ўзбекистонда катта мусобақалар ўтказмаётганини келтириш мумкин. Аввалроқ ПФЛ ҳам айнан шу каби мусобақалар ҳам тақвим, ҳам майдонлар масаласида Суперлига катта таъсир ўтказишини кўп бор таъкидлаган. 

Аслида 2025 йил ЎФА томонидан тақвимга ортиқча путур етказилмаган илк мавсум сифатида тарихда қолиши мумкин эди. Бироқ бизгача етиб келган маълумотларга кўра, ЎФА таклифи билан Суперлига 12-тури кейинроққа қолдирилади ва Тимур Кападзе БАА билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун Дубайга эртароқ йўл олади. ПФЛ мазкур ташаббусни фақатгина маҳаллий футболчилар эмас, легионерлар ҳам терма лагерига эртароқ етиб келаётгани учун қўллаб-қувватлаган. Европада мавсум май ойи сўнгида якунига етишидан келиб чиқиб, барча легионерлар терма ихтиёрига эртароқ етиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июнь куни ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тури доирасида БААга сафар уюштиради. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да Абу-Дабидаги "Ал Наҳайён" стадионида бошланади. 

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика