Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ аъзосига Эроннинг 2 клуби қизиқмоқда
06 дек 2024 15:10
Новости
Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ аъзосига Эроннинг 2 клуби қизиқмоқда
Қишки трансфер ойнаси очилишига оз вақт қолмоқда.
Унда клублар ва футболчилар фаол бўлиш илинжида ҳаракатларни олиб боришмоқда.
"Championat.asia" олган маълумотга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Навбаҳор" клуби ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиевга Эроннинг бирданига 2 клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Булар: "Фулад" ва "Трактор". Айни пайтда музокаралар давом этмоқда. "Фулад" таркибида терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Ўткир Юсупов ҳам ҳаракат қилишидан хабарингиз бор.
Маълумот учун, "Фулад" айни пайтда Эрон чемпионатида 10 ўйиндан 18 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда, "Трактор" эса 10 ўйинда 22 очко йиғиб пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сайфиев 2024 йил "Навбаҳор" сафида Суперлигада 21 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урди ҳамда 2 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии