Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади
04 ноя 2025 11:50
Новости
Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади
Хабарингиз бор, Фабио Каннаваро қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрдаги ФИФА кунлари доирасида халқаро мусобақада иштирок этади.
Championat.asia сайти маълумотларига кўра, миллий терма жамоа 10 ноябрь куни БААга учиб кетади. Учрашувлар Абу-Дабида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Тез орада терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати ҳам эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 4 терма жамоа иштирокидаги турнирда 13 ноябрь куни Кабо-Верде Эрон билан баҳс юритса, Ўзбекистон 14 ноябрда Миср билан тўқнаш келади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии