RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  21 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  92 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  7 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  4 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  26 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Эшитдик-да: Ўзбек футболида кутилмаган истеъфо Новости

Эшитдик-да: Ўзбек футболида кутилмаган истеъфо

Карантин даврида Ўзбекистон футболида ҳеч ким кутмаган истеъфо руй берди.

Эшитишимизга қараганда, ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов бугун кечки йиғилишда эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Ҳозирча мазкур хабар ҳеч бир тараф томонидан тасдиқлангани йўқ. Гарчи расман тасдиқланмаган бўлсада, катта эҳтимол ПФЛ мазкур ҳолат бўйича эрта ёки индин маълум қилиши кутилмоқда.

Таниқли журналист, сайтимиз ижодкори Хайрулла Холиқов ҳам ўзининг телеграм каналида ПФЛда ўзгаришлар бўлаётганига шаъма қилди: "ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов ишдан кетибди деб эшитдим. Бу ҳақда ташкилот расмий маълумот бериши кутиляпти экан", - деб ёзади Холиқов.

Маълумот учун, Даврон Шоқурбонов ўтган йили ёзда ПФЛ раҳбари этиб тайинланганди.

Коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон чемпионати 16 март кунидан расман тўхтатиб қўйилганди ва ҳозирга қадар жамоаларга расман машғулот ўтказиш учун ЎФА ёки ПФЛ рухсат бергани йўқ. Карантин даврида ташкилот Суперлига қачон тикланиши борасида бирор режа ёки таклифларини расман оммага тақдим этмай келаётганди. Гарчи ташкилот Суперлигани карантин даврида тиклаш бўйича ишлаб чиқаётган режаларини тақдим этмаган бўлсада, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мамлакатимизда футбол учрашувларини қайта тиклаш юзасидан қўшма йиғилиш ўтказгани ҳақида Диёр Имомхўжаев маълумот берганди.

Ҳозирча барча клублар қатори ва футбол иҳлосмандлари ҳам ПФЛ қачон Суперлигани қайта тиклашини кутишмоқда. Бу орада эса ташкилотда истеъфо кузатилаётгани ва Шоқурбоновнинг нега ишдан кетаётгани борасида маълумотлар йўқ.

Тез орада ПФЛ мазкур ҳолатга расман муносабат билдирилиши ёки хабарни тасдиқлашини кутамиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика