RU

Последние новости

18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  0 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  8 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  10

Эшитдик-да: "Навбаҳор"ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?! Новости

Эшитдик-да: "Навбаҳор"ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?!

Эшитимизга қараганда, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси келаси мавсум учун режаларни тузмоқда.

Клуб раҳбарияти жамоанинг жорий мавсумдаги иштирокидан қониқиш хосил қилмаяпти ва қўйилган вазифаларни уддалай олмаётган мураббийлар штабининг ишини қайта кўриб чиқишни мақсад қилган.

Катта эҳтимол айни пайтда жамоа бош мураббийи сифатида ишлаётган россиялик мутахассис Андрей Канчельскис учун бўлажак ўйинлар охирги имкониятга айланиши мумкин. Агарда эҳтимолий истеъфо руй берса, жамоани йил сўнггига қадар яқинда "Навбаҳор"га келган ёрдамчи мураббий Нўъмон Ҳасанов бошқариб туриши айтилмоқда. Шунингдек, Канчельскис билан шартнома ва товон пули кўрсатилгани боис, клуб Канчельскисга бошқа лавозим таклиф этиши ҳам мумкин. Яъни, клуб Канчельскисдан бош мураббийлик ваколатини олиб қўйиб, шартнома шартларини бажаришда давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" раҳбарияти мавсум аввалида жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилгани ва наманганликлар камида ОЧЛ йўлланмаси учун курашишларини таъкидлаганди. Лекин жамоанинг ҳозирги эгаллаб турган ўрни клуб раҳбариятини асло қониқтирмаяпти.

Шу боис раҳбарият келаси мавсумда жамоа рулига "Навбаҳор"нинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновни қайтармоқчи. Эшитишимизга қараганда, Мўминжонов клуб раҳбарияти билан музокаралар ўтказган ва оғзаки келишув амалга ошган.

Хабарингиз бор, футболдан маълум вақт четлатилган Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификацияси йил сўнггида ниҳоясига етади ва келаси мавсумдан яна ишлаш имкониятига эга бўлади. "Навбаҳор" раҳбарияти жамоанинг муваффақиятсизлигини айнан Илҳом Мўминжоновни рулга қайтариш орқали тўҳтатмоқчи.

Маълумот учун: "Навбаҳор" Суперлиганинг 15-туридан кейин 20 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси 6 ўйинга чўзилган. Жамоа сўнгги бор 13 июль куни "Қизилқум"ни мағлуб этганди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика