Эшитдик-да! "Навбаҳор" – "Пахтакор" учрашуви бош ҳаками маълум
08 авг 2023 12:59
Новости
Эшитдик-да! "Навбаҳор" – "Пахтакор" учрашуви бош ҳаками маълум
10 август куни Наманганда Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтади.
"Championat.asia" сайти маълумотига кўра, мазкур баҳсда Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Шукуруллаев ўтган мавсум Суперлига доирасида бу жамоалар ўртасидаги иккала ўйинда ҳам бош ҳакам бўлганди. 2022 йил Тошкентда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган, Наманганда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Бу йил Шукуруллаев Суперлигада "Пахтакор" ва "Навбаҳор" иштирокидаги биттадан ўйинда бош ҳакам бўлди: "Лочинлар" ўз майдонида "Андижон"ни 1:0 ҳисобида таслим қилишди, "шерлар" эса ўз уйида "Бухоро"дан устун келишди – 1:0.
Беллашув 10 август куни Намангандаги "Марказий" ўйингоҳида 20:00 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии