RU

Последние новости

01:25ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:1 (матнли трансляция)  83 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  3 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Эшитдик-да! Кападзе ОТЖга Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 8 нафар ўйинчини чақирди Новости

Эшитдик-да! Кападзе ОТЖга Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 8 нафар ўйинчини чақирди

1 июнь куни "Эшитдик-да" рукнимиз орқали Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 13-20 июнь кунлари Хитойда йиғин ўтказиши ҳамда Хитой U-23 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда йиғин ўтказади

Эртага Тимур Кападзе ана шу йиғинга чақирган футболчилар рўйхати эълон қилинади. "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Кападзе Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан Хитой йиғинига 8 нафар ўйинчини таклиф қилган. Булар: Отабек Боймуродов (дарвозабон), Саидафзалхон Аҳроров, Маҳмуд Маҳамаджонов, Жаҳонгир Ўрозов, Жавоҳир Отамуродов (ҳаммаси ҳимоячи), Умарали Раҳмоналиев, Беҳруз Асқаров (иккиси ярим ҳимоячи) ҳамда Пўлатхўжа Холдорхонов (ҳужумчи).

Қизиғи, юқоридагилар орасидан "Насаф" аъзоси ҳисобланган марказий ҳимоячи Жавоҳир Отамуродов Аргентинадаги мундиалда иштирок этмади. Тошкентда ўтган U-20 Осиё кубогида эса фақатгина 3-турда Индонезияга қарши ўйнаган. Ўша биргина учрашувдаги ҳаракатларида Кападзе ниманидир пайқаган кўринади, мураббий уни ҳам чақириб йиғинда синаб кўрмоқчи.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тўлиқ таркиби эртага эълон қилиниши кутилмоқда. Якуний рўйхатда минимал ўзгаришлар бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон МТЖнинг "CAFA Nation's Cup"да иштирок этадиган таркиби эълон қилинди. Ундан Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган. Тимур Кападзе уларни ҳам олимпия терма жамоаси йиғинига чақирмоқчи эди. Аммо, Сречко Катанец Ҳусанов ва Файзуллаевни миллий терма жамоага чақирди.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика