RU

Последние новости

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

Эшитдик-да! Иброҳим Ибрагимов учун "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жиддий курашмоқда Новости

Эшитдик-да! Иброҳим Ибрагимов учун "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жиддий курашмоқда

Мамлакатимизда Суперлига мавсуми ўз ниҳоясига етди ва жамоалар кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган.

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, ўтган мавсумнинг 2-даврасини "Олимпик"да ўтказган ярим ҳимоячи Иброҳим Ибрагимовга Суперлиганинг бирданига 4 клуби қизиқиш билдирмоқда. Булар: "Бунёдкор", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Нефтчи". Юқоридаги клуб вакиллари аллақачон футболчи билан алоқага чиқишган ва музокаралар давом этмоқда.

Иброҳим Ибрагимовнинг трансфер ҳуқуқи Бекободнинг "Металлург" клубига тегишли. Томонлар ўртасидаги келишув 2024 йилнинг 31 декабрида ниҳоясига етади. Бу дегани 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клуб уни "Металлург"дан сотиб олишига тўғри келади. Айни пайтда Ибрагимов учун курашда "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" фаворит бўлиб турибди. Айнан шу икки клуб унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишга тайёр. Демак, Ибрагимов янги мавсумни катта эҳтимол билан "шерлар" ёки "бўрилар" таркибида бошлайди.


Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Ибрагимов ортда қолган мавсум "Металлург" ва "Олимпик" таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол урди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика