RU

Последние новости

08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  16 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  17 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  23 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  565 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  18 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  23 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  3 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2

Эшитдик-да: Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ОЧЛ ўйинлари Тошкентда ўтиши мумкин Новости

Эшитдик-да: Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ОЧЛ ўйинлари Тошкентда ўтиши мумкин

Эшитишимизга қараганда, Эрон футбол федерацияси ЎФАга Саудия Арабистони жамоаларига қарши ОЧЛ доирасидаги беллашувларни Тошкентда ўтказиш бўйича мурожаат хати йўллаган.

Биласиз, баъзи сиёсий масалалар туфайли Эрон ҳамда Саудия Арабистони жамоаларининг ўзаро ўйинлари бир неча йиллардан буён нейтрал майдонда ўтказилиб келинмоқда.

Шу сабабли, Эрон футбол федерацияси янги мавсумдаги ОЧЛ доирасидаги Саудия Арабистони жамоаларига қарши ўз клублари номинал мезбон бўладиган учрашувларни Тошкентда ўтказиш бўйича мурожаат қилган. 

Сабаби Эрон клублари БАА ёки бошқа араб давлатларида ўйнашса саудиялик кўплаб мухлислар келишидан ва номинал тарзда меҳмонга айланиб қолишларидан чўчимоқда. Шу боис ўзи учун энг яқин ва мухлислар борасида нейтрал бўлишига ишончи комил бўлган мамлакат, Ўзбекистонни танлаган.  

Ўтган йили ҳам Эрон ФФ бу борада ЎФАга юзланган, аммо уларни мурожаати рад этилганди. Бу гал ЎФА Эроннинг мурожаатига қандай жавоб бериши ҳозирча номаълум.

Агарда ЎФА Эрон футбол федерациясининг мазкур мурожаатини қабул қиладиган бўлса, унда Эрон клублари ОЧЛ доирасида Саудия Арабистони жамоаларини қабул қиладиган баъзи баҳслар Тошкент ёки Олмалиқ шаҳридаги стадионларда ўтказилиши мумкин.

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика