Эшитдик-да! "Бухоро"дан 3 очко олиб ташланади
10 мая 2021 16:09
Новости
Эшитдик-да! "Бухоро"дан 3 очко олиб ташланади
Бухоро шаҳрининг шу ном билан аталувчи жамоаси ўтган йил учун футболчилар олдидаги қарздорлигини ёпишни пайсалга солишда давом этмоқда.
"Бухоро" раҳбарияти дастлаб мазкур қарзларни 1 мартга қадар, кейин эса 1 майга қадар ёпишни ваъда қилган эди. Championat.asia'га маълум бўлишича, ҳамон бу борада амалий ишлар амалга оширилмаган, шунингдек, клуб ЎФА футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг қарорларини бажармаган. Шу туфайли Ўзбекистон футболчилар уюшмаси бу борада ЎФА қўмитасига мурожаат қилган. Тез орада тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиб, "Бухоро" жамоасидан 3 очко олиб ташланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, "Бухоро" жамоаси Про лиганинг ортда қолган 5 туридан кейин 10 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.
Похожие новости
03:48
Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" 12
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии