Эшитдик-да! Алишер Одилов легионерга айланиш арафасида, йўналиш БААдан Европа томонга қараб ўзгарди
21 авг 2024 00:20
Новости
Эшитдик-да! Алишер Одилов легионерга айланиш арафасида, йўналиш БААдан Европа томонга қараб ўзгарди
Шу кунларда у "Олимпик" билан машғулотларда иштирок этиб турган эди. Футболчининг вакиллари Ҳожимат Эркинов тўп тепадиган БААнинг "Ал Ваҳда" клуби билан фаол тарзда музокаралар олиб боришаётганди. Аммо, охирги паллада вазият умуман бошқа тарафга ўзгариб кетди.
"Championat.asia" сайти футболчининг ўзи билан боғланди. Демак, Одилов бир неча соатдан сўнг Россияга учиб кетади. Эртага ёки индинга тиббий кўрикдан ўтади ва ҳаммаси жойида бўлса "Химки" жамоаси билан шартнома имзолайди. 23 ёшли форвард фаолиятини Россияда давом эттиришга жуда яқин.
Эслатиб ўтамиз, "Химки" жорий мавсум Россия чемпионатида 5 ўйиндан кейин 5 очко билан турнир жадвалининг 10-поғонасида бормоқда.

Алишер Одилов жорий мавсум Суперлигада 12та ўйин ўтказди ва 3та гол уриб, 1та ассист берди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии