RU

Последние новости

13:23Ўзбекистон терма жамоаси БААга етиб борди  3 12:57Жамшид Искандеров: "Навбаҳор" 3 йил давомида ҳар томонлама кучайди"  0 12:34U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Қирғизистонга боради  5 12:15Расман: Та – "Бавария" футболчиси!  6 11:57"Ал Бадр" "Драма Юнайтед"ни ютиб, етакчиликни мустаҳкамлади, Ойбек Қиличев ва Баҳодир Жалолов етакчилигидаги "Нокаут" "Сариқ бола"га имкон қолдирмади — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:25​Ўзбекистон МТЖ БААга учиб кетди  12 11:00“Реал“ Алонсо орқали ТОП трансфер амалга оширмоқчи  3 10:37“Бавария“ футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 10:15“Милан“ ва Аллегри ўртасидаги шартнома тафсилотлари маълум  4 09:52Модрич фаолиятини кутилмаган чемпионатда давом эттириши мумкин  2 09:30Раулни ўрнини ким эгаллагани маълум бўлди  0 09:02“Рома“ янги бош мураббий билан шартнома имзолашга яқин  4 08:34"Андижон"нинг етакчиларидан бири Москвада операция қилинди   3 08:07“Челси“ ушбу натижага эришган тарихдаги илк жамоа  8 07:41Саудия Пролигасининг энг яхши футболчиси аниқланди  2

"Эртанги кун спорти". Ровшан Мухадов: "Туркманистонда футбол ривожланмоқда" Новости

"Эртанги кун спорти". Ровшан Мухадов: "Туркманистонда футбол ривожланмоқда"

Хабарингиз бор, Тошкентда "Эртанги кун спорти" (Sport for tomorrow) мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Ўз вақтида "Пахтакор"да тўп тепган Ровшан Мухадов бошчилигидаги Туркманистон ўсмирлари дастлабки икки турда Ўзбекистон (1:5) ва Японияга (0:1) мағлуб бўлишди. Биз мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бундай мусобақалар жуда керак деб ўйлайман. Ўсмирлар ўз имкониятларини синаб кўришади. Биз Японияда ўтган илк мусобақада ҳам қатнашгандик. Тошкентдаги мусобақа ҳам яхши ташкил этилмоқда. Бизнинг жамоа тажриба тўпламоқда. Жамоа Осиё чемпионатига чиқа олмади, лекин кейинчалик бу футболчилар турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнашлари мумкин. Туркманистонда футбол босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Артур Геворкяннинг "Насаф"да ўйнашини биламан. У менинг шогирдларимдан бири ҳисобланади. Бир неча йил аввал Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўтган саралашда қатнашганди. Артур Геворкян ҳам ўйнаганди, ўшанда мен бош мураббий эдим. Бугун (суҳбат 2 март куни уюштирилган) "Насаф" ОЧЛдаги навбатдаги ўйинни ўтказади. Албатта учрашувни томоша қиламиз ва Артурга мухлислик қиламиз", - дейди Равшан Мухадов.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика