RU

Последние новости

07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  0 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  3 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  2 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  12 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9

Эртага қуръа! Новости

Эртага қуръа!

Эртага, 1 июль куни ОФК штаб-квартирасида ЖЧ саралаш учинчи босқичига қуръа ташлаш ўтказилади.

Афсуски, бу сафарги маросимни биз шунчаки томошабин сифатида кузатамиз. Чунки миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг учинчи босқичига ўта олмади. Гуруҳда Саудия Арабистонидан кейин иккинчи ўринни қўлга киритган бўлсак-да, бу биз учун етарли бўлмади. Шу боис қуръани ҳам, кейинги босқич ўйинларини ҳам мухлис сифатида кузатамиз. 

Формат қандай бўлади? 

Гарчи учинчи босқич формати қандай ўтишини кўпчилик билса-да, шунга қарамай эслатиб ўтмоқчимиз. ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундида жами 12 жамоа иштирок этади.

Жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинади. Қатар терма жамоаси мундиал мезбони сабаб учинчи раундда иштирок этмайди. Учинчи босқичда ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилади.

Ҳар икки гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўл олишади. Учинчи ўринни эгаллаганлар эса ўзаро ўйинда иштирок этиб, бунда ғолиб жамоа қитъалараро плей-офф баҳслари мусобақасига йўл олади.

Иккинчи босқичдан гуруҳ ғолиб сифатида чиққан жамоалар: Сурия, Австралия, Эрон, Саудия Арабистони, Япония, БАА, Жанубий Корея. 

Энг яхши иккинчи ўрин билан чиққан жамоалар: Хитой, Ироқ, Уммон, Вьетнам, Ливан.


Саватчалар маълум

Қуръадан аввал барча 12 жамоа иккитадан 6та саватчага бўлиб чиқилади. Жамоаларни саватчаларга ажратишда ФИФА рейтингининг 18 июнь кунги ҳолатига кўра тўхтамга келинди.

Биринчи саватча: Япония, Эрон.

Иккинчи саватча: Жанубий Корея, Австралия.

Учинчи саватча: Саудия Арабистони, Ироқ.

Тўртинчи саватча: БАА, Хитой.

Бешинчи саватча: Сурия, Уммон. 

Олтинчи саватча: Вьетнам, Ливан.

Бу дегани битта саватчадаги жамоалар кейинги босқичда бир-бирига рақиб бўлмайди. Масалан, Япония жой оладиган гуруҳда Эрон бўлмаслиги аниқ.


Ўйинлар қачон бошланади? 

ЖЧ саралаш учинчи босқич учрашувларига шу йилнинг 2 сентябрида старт берилиб, келаси йилнинг 29 март куни охирги тур учрашуви ўтказилади. 

1-тур. 2 сентябрь

2-тур. 7 сентябрь

3-тур. 7 октябрь

4-тур. 12 октябрь

5-тур. 11 ноябрь

6-тур. 16 ноябрь

7-тур. 27 январь

8-тур. 1 февраль

9-тур. 24 март

10-тур. 29 март


Қуръани жонли кузатса бўладими? 

Бўлади, албатта. ЖЧ саралаш қуръаси эртага Тошкент вақти билан 18:00да старт олади. Қуръа маросимини ушбу ҲАВОЛА орқали кузатишингиз мумкин. 

Рейтинг: -53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика