RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Эртадан "Odil Junior"да италиялик мутахассислар иш бошлайди Новости

Эртадан "Odil Junior"да италиялик мутахассислар иш бошлайди

Теги :  Odil JuniorКарпи
Италиянинг профессионал клубларидан бири бўлган "Карпи" жамоаси билан шартномага эга "Odil Junior" жамоаси бугун италиялик меҳмонларини кутиб олади.

"Карпи" футбол академиясида 5-12 ёшли футболчилар билан ишлайдиган икки нафар мутахассис 13 август куни Милан - Тошкент рейси билан юртимизга учиб келади.

Икки ҳафта давомида мураббийлар ёш тарбияланувчилар билан машғулотларда иштирок этиб, мураббийларни теоретик билимларини оширишга ҳаракат қиладилар.

"Dolce Italia" ва "Tudor" савдо белгиси билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбир якунида икки нафар танлаб олинган футболчи февраль ойида "Карпи" академияси кўригидан ўтади. Бу 2007 ва 2006 йилларда таваллуд топган футболчилар бўлади.

Қисқа фурсат ичида "Odil Junior" жамоаси пойтахтнинг энг ектакчи болалар футбол клубига айланди. Айни пайтда клубнинг 2006-2012 йилларда таваллуд топган футболчилар ўз ёш тоифаларида пойтахт футболида жиддий рақобатчига айланиб улгурдилар. 2006, 2008, 2010, 2011 ва 2012 йилда тавалллуд топган футболчилар эса етакчилар қаторида. 2007 йилда таваллуд топган футболчилар пойтахт грандларини ҳам секин асталик билан ортда қолдира бошлаяптилар. 2009 йилда таваллуд топган футболчилар иш фаолиятида кескин ўзгариш бўлди ва Дилшод Нуралиев бош мураббий этиб тайинланди.

Энди "Odil Junior" клубининг бош жамоасига кўрикдан ўтган футболчилар қабул қилинади ва энг яхшилар бепулга машғулот олиб борадилар.

КЛУБНИ ТЕЛЕГРАМДА КУЗАТИНГ - ODIL JUNIOR


Рейтинг: +27   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика