RU

Последние новости

07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  1 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  3 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  4 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  2 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  2 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4

Эроннинг “қизил армия”си “Насаф”га қарши Новости

Эроннинг “қизил армия”си “Насаф”га қарши

2018 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 1-турини Қаршининг “Насаф” клуби Эроннинг амалдаги чемпиони Теҳроннинг “Персеполис” клубига қарши ўтказади.

Ўқувчиларимизга “аждарлар”нинг рақиби ҳақида маълумот берамиз.

"Персеполис" клубига 1963 йилда Али Абду томонидан асос солинган ва 1968 йилдан буён Эрон юқори дивизионида ўйнаб келмоқда.

Клуб ёшлар ва спорт вазирлигига тегишли ҳисобланади. "Персеполис" 1973 йилдан буён ўз уй ўйинларини жаҳонга машҳур "Озоди" стадионида ўтказиб келмоқда. Эронда Теҳрон дербиси мавжуд, унда "Персеполис" ва "Истиқлол" клублари ўзаро ўйнашади. "Персеполис" Эронда мамлакат чемпиони бўлиш бўйича мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Теҳрон клуби 10 марта чемпионликка эришган.

Клуб сафида Али Карими, Али Даи, Воҳид Ҳошемиян, Меҳди Маҳдавикия ва Али Парвин каби машҳур футболчилар фаолият олиб боришган.  


“ПЕРСЕПОЛИС” ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИДА
"Персеполис" клуби еттинчи марта Осиё чемпионлар лигасида иштирок этмоқда. Олдинги олти мавсумда клуб тўрт бор гуруҳдан чиққан. Жамоанинг энг юқори натижаси 2017 йилда кузатилган. "Персеполис" ўтган мавсумда ОЧЛда ярим финалга қадар етиб боришга муваффақ бўлганди.

“Персеполис” Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон клублари билан олти марта ўйин ўтказган. Дастлабки тўқнашув 2003 йилда содир бўлган. Тошкентда ўтган гуруҳ босқичи ўйинларида "Персеполис" "Пахтакор"га 0:1 ҳисобида ютқазган.

2009 йилда Теҳрон клуби битта ўйиндан иборат ОЧЛ нимчорак финали баҳсида ўз уйида Сколари ва Ривалдога эга бўлган "Бунёдкор"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.  

2011 йилда "Персеполис" "Бунёдкор" билан гуруҳ босқичида тўқнаш келган. Тошкентда ўтган ўйинда ҳисоб очилмаганди - 0:0. Эрондаги ўйинда эса "Бунёдкор" зафар қучган - 3:1.

2015 йилда ҳам "Персеполис" "қалдирғочлар" билан бир гуруҳдан жой олганди. Бу сафар Эрон клуби ҳар иккала баҳсда ҳам ғолиб чиққан. Форслар Тошкентда 1:0, Эронда эса 2:1 ҳисобида ғолиб бўлишган.

“ПЕРСЕПОЛИС” ЭРОН ЧЕМПИОНАТИДА
Эрон чемпионатида 16 жамоа иштирок этади, айни пайтда "Персеполис" 23та ўйиндан сўнг 54 очко тўплаб чемпионатда якка пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейинги ўриндаги жамоада 38 очко бор. Иванкович шогирдлари 23та ўйиндан фақат 1тасида мағлуб бўлишгани диққатга сазовор.

Жамоа 7 февраль куни сафарда "Санат Нафт Абадан" меҳмони бўлди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. Фаршад Аҳмадзода ҳисобни очган бўлса 22 ёшли ҳужумчи Али Алипур дублга эришди.

Эрон чемпионатида “Персеполис” клуби ҳужумчиси Али Алипур 17та гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

“ПЕРСЕПОЛИС” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби: 
“Қизил армия”
Ташкил этилган сана: 1963 йил, декабрь
Стадиони: “Озоди”, 78116 томошабинга мўлжалланган
Клуб хўжайини: Ҳамид Ризо Гаршасби
Бош мураббийи: Бранко Иванкович (Хорватия)
Совринлари: Эрон чемпиони (10 марта, рекорд), Хафзи кубоги соҳиби (5 марта), Эрон Суперкубоги соҳиби (1 марта), Осиё Кубок эгалари кубоги соҳиби (1991 йил).


“ПЕРСЕПОЛИС” БОШ МУРАББИЙИ
Бранко Иванкович футболчилик фаолиятини битта клуб сафида ўтказган дуёндаги саноқли инсонлардан бири ҳисобланади. У фаолиятини 1979 йилда  собиқ Югославиянинг "Вартекс" (ҳозирда "НК Вараждин" деб номланади) клуби таркибида бошлаган ҳамда 1990 йилга келиб айнан шу клубда фаолиятини якунлаган. Кейинги йил у дарҳол жамоа бош мураббийига айланган эди. Бу клубда 4 йил давомида ишлаб Хорватиянинг бошқа клубларига кетганди. 1998 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Иванкович бош мураббий Мирослав Блажевичга ёрдамчи бўлган. 1999-2000 йилги мавсум мураббий Германия иккинчи бундеслигасида ўйнаётган "Ганновер" клуби устози бўлган. 2002 йилда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Эрон терма жамоасини Осиё ўйинларида чемпион қилди. Сўнгра Эрон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлди. 2004 йил Хитойда ўтган Осиё Кубогида жамоани бронза медалларига эга чиқишига хисса қўшди, 2006 йил Германияда бўлган Жаҳон чемпионатига форсларни айнан Иванкович олиб чиққанди. Сўнгра икки йил давомида ўз юртида, Загребнинг "Динамо"сида ишлаб мамлакат чемпиони бўлди, Хорватия кубоги ва Суперкубогини ютди. 2010 йилда Хитойнинг "Шандонг Луненг" клубини чемпион қилди. Чин юртида ҳам икки йил ишлаб, Саудия Арабистонига кўчиб ўтди. Бу ерда "Ал Иттифоқ" клуби билан Шахзода кубогида финалга қадар етиб борди. 2012 йилда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини қабул қилиб олди. 2013 йилда Иванкович яна Загребга қайтди. 2015 йил унга Теҳроннинг "Персеполис" клубидан таклиф бўлди. Ўшандан буён тажрибали мураббий айнан шу жамоада ишлаб келмоқда. Ўтган йил клуб ушбу мураббий бошчилигида Эрон чемпиони бўлди ва Эрон Суперкубогида зафар қучди.

Бранко Иванкович 2007 ва 2008 йилларда Хорватиянинг, 2010 йилда Хитой чемпионатининг ва 2017 йил Эрон чемпионатининг энг яхши мураббий деб топилган.

Бранко ИВАНКОВИЧ
Туғилган санаси:
28.02.1954
Туғилган жойи: Вараждин, Хорватия
Футболчиликдаги амплуаси: Ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоаси:  "Вартекс" (ҳозирги "НК Вараждин") (Хорватия) 1979-1990 йиллар
Бошқарган жамоалари: "Вартекс" (Хорватия), "Сегеста" (Хорватия), "Риека" (Хорватия), Хорватия ёрдамчи мураббий, "Ганновер" (Германия), Эрон U-23, Эрон МТЖ, "Динамо Загреб" (Хорватия), "Шандон Луненг" (Хитой), "Иттифоқ" (Саудия Арабистони), "Ал Ваҳда" (БАА), 2015 йилдан буён "Персеполис"да.


“Персеполис”
Дарвозабонлар

Алиризо Беиранванд
Абдулфазли Дарвишванд
Божидар Радошевич (Хорватия)

Ҳимоячилар

Шожа Ҳалилзода
Жалол Ҳуссайни
Ҳуссайин Маҳини
Муҳаммад Ансари
Шаҳин Аббосиян
Эҳсон Ҳуссайни
Шаян Муслеҳ

Ярим ҳимоячилар

Содиқ Муҳаррами
Башар Ресан (Ироқ)
Аҳмад Нуруллоҳи
Фаршад Маҳмадзода
Камал Камябиниа
Муҳсин Рабиека
Воҳид Амири
Адам Ҳемати
Эҳсон Алвонзода
Саид Ҳуссайинпур
Ҳамидризо Тохирхони
Муҳсин Мусулмон
Сиамак Неъмати

Ҳужумчилар

Ризо Карамолачаб
Муҳаммад Амин Асади
Аҳмад Баҳарванд
Али Алипур
Годвин Менша (Нигерия)


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика