RU

Последние новости

07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  2 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  3 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  4 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  2 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  2 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  45

Эронни қандай мағлуб этса бўлади? Новости

Эронни қандай мағлуб этса бўлади?

12 июнь куни Теҳронда Ўзбекистон терма жамоасини қийин ва масъулиятли ўйин кутиб турибди.

Мезбон Эрон гуруҳда пешқадам ва ғалабага ниҳоятда чанқоқ: ғалаба уларни ЖЧ-2018га муддатдан аввал йўлланмани тақдим этади. Ўтган йил октябрь ойида бу жамоалар Тошкентда тўқнаш келишганди, ўшанда эронликлар ғалаба қозонишганди – 1:0. Ҳозир ҳам улар фаворит ҳисобланишмоқда.


ПАС УЧУН ПАС
Карлуш Кейруш шогирдлари кам гол уришмоқда: бешта ғалабадан тўрттасига битта гол етарли бўлди - 1:0. Аммо бошқа жиҳат муҳимроқ: Эрон еттита ўйинда ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмади – Осиёнинг қолган ҳеч қайси терма жамоаси бу борада мақтана олмайди.

Ижобий натижага эришиш учун меҳмонлар жуда ҳам кучли концентрация керак бўлади: ўз жарима майдони ёнидаги хато қимматга тушиши мумкин – сабаби, март ойида Ўзбекистон Сурия (нейтрал майдон) ва Қатар (уйда) билан ўйинларда ҳужумда у қадар ёрқин ўйнай олмаганди.

Тошкентдаги Эронга қарши ўйинда Ўзбекистонда гол уриш учун деярли яққол вазият бўлмаганди. Жарима майдони ташқарисидан фақат бир марта зарба берилганди (ўйин охирларида, у қадар яхши бўлмаган вазиятдан) – у ҳам блокланганди. 90 дақиқа давомида умуман аниқ зарба берилмаганди. Танаффусга қадар Ўзбекистоннинг 45та ҳужумидан 2таси зарба билан тугаганди холос.

Ўша ўйинда мезбонларнинг ҳужумига аниқлик, ўткирлик етишмаганди. Ўзбекистон кўпроқ пас берганди (510та, Эронда 344та) ва аниқроқ (80 фоиз, Эронда 72 фоиз), бироқ InStat рақамларига кўра кўплаб паслар фақат дастлабки пас бўлган (510тадан 184таси ёки 37 фоиз), муҳим ёки кескин паслар умумий пасларнинг 1,76 фоизини ташкил қилди. Муҳим паслар эффективлиги 33 фоизга тенг бўлди. Таққослаш учун: Эроннинг муҳим паслари 3,78 %, уларнинг эффективлиги эса InStat бўйича 54 % тенг бўлди.

Рақиб жарима майдонига узатилган пасларнинг аниқлиги ҳам эътиборимизни тортди: Ўзбекистонда 28 фоиз аниқлик, Эронда 41 фоиз. Мезбонларнинг 17 марта ҳаводан узатган тўпларининг биронтаси аниқ етиб бормаган.


ХАВФЛИ СТАНДАРТЛАР
Эроннинг ғалаба тўпи айнан жарима майдонига узатилган тўпдан сўнг содир бўлганди: плеймейкер Шожайи чап томондан тўпни жарима майдони ичига оширди, марказий ҳимоячи Ҳуссайни ҳавода барчадан баланд сакраб гол уриб кетганди.


TAS-IX

ВИДЕО

TAS-IX эмас


Стандарт вазиятлар – Эроннинг энг устун жиҳатларидан бири. Бу ЖЧ-2018 саралаши иккинчи босқичидаёқ кўзга ташланганди. Ўшанда Кейруш кучсизроқ рақибларни шунчаки стандартлар билан таслим қилиб ташлаганди: Ҳиндистон, Туркманистон, Гуам ва Уммон: бу жамоалар дарвозасига стандартдан биттадан ортиқ голлар урилганди. Тошкентдаги баҳсга қайтсак, Эрон ҳужумдаги стандартлар устида қанчалик яхши ишлагани кўзга ташланганди: InStat кўрсаткичига кўра, мезбонларнинг жарима майдони яқинидаги 4та жарима тўпидан 3таси дарвоза томон зарба билан тугади. Ўзбекистон эса шундай бешта жарима тўпининг фақат биттасини зарбага қадар олиб борди.

Эрон терма жамоаси асосини Европа клубларида ўйнайдиган футболчилар ташкил этади, уларда ўйин дисциплинаси юқори даражада бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси рақиб жарима майдонига кўп тўп ошириши мумкин – аммо эронликлар стандартлар вақтида ҳимояланишда ҳам анча тартибли ўйнашади: улар ҳаводаги тўпларни ютаверишади ва қайтган тўпларга эгалик қилишга, шу йўл билан рақибларга ҳужумни иккинчи темп билан давом эттиришга имкон беришмайди.


ЁШ, ТЕХНИКАСИ КУЧЛИ, ЧАҚҚОН
Эрон ҳисобни очиб олганидан сўнг унга қарши ўйнаш жуда оғир. Бу фақат ҳимоя кучли бўлгани учун эмас, сабаби Кейруш шогирдлари кутилмаганда қарши ҳужумга ўтишни севади ва буни кўп бор ишга солади. Тошкентдаги ўйиннинг иккинчи бўлимида меҳмонлар ўйин вақтининг 35 фоизида тўп билан муомала қилишди, аммо худди Ўзбекистон синагри 6 марта зарба беришди.

Яна бир ҳолат: Эроннинг 10та зарбасидан 5таси жарима майдони ичидан йўлланди. Ўзбекистон эса ўша куни жарима майдони ичидан умуман зарба бера олмади.
Эроннинг марказдаги футболчилари техник томонлама кучли: Тошкентдаги учрашувнинг 10-дақиқаси тугаб бораётган пайтда чап қанотда қисқа паслар орқали мезбонларнинг тўрт нафар футболчиси доғда қолдирилганди, фақат ноаниқ оширилган сўнгги пас туфайлигина эронликлар Лобанов билан бирга бир вазиятга чиқиб кетишмаганди.

Эрон терма жамоаси етакчиларининг кўпчилиги ёшлар – бироқ улар Европа клубларидаги ўйинлар орқали анчагина тажриба тўплашган. InStatIndex бўйича жамоада энг яхши кўрсаткич (258) Голландиянинг «АЗ Алкмаар» клуби аъзоси 23 ёшли Алиризо Жаҳонбахшга тегишли, у исталган масофадан зарба бера олади ва тўп билан енгил муомала қилади. Асосий оёғи ўнг, аммо чап оёғи билан ҳам зарба бера олади ёки пас ошира олади.

Меҳди Тареми

Март ойида Қатар ва Хитойга қарши ўйинларда 24 ёшли Меҳди Таремининг аниқ зарбалари Эронга ғалаба келтирганди. У келажаги порлоқ футболчи, егилувчан ва профессионал акробатдан кам бўлмаган тана тузилишига эга, бунинг эвазига у исталган қулай вазиятдан зарба беради, бунга қўшимча равишда анчагина универсал ҳисобланади. Тареми «Персеполис»да ҳужумчи ролида ўйнайди, терма жамоада эса – ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади, у ўнгда ҳам (Қатар билан баҳс бунга мисол), чапда ҳам (Хитой билан ўйин) марказда ҳам ўзини яхши ҳис қилади. Қатарга у тезкор ҳужумни чиройли тарзда якунлаганди, ўнг оёғида тўпни қабул қилиб дарвозабонинг ёнидан гол урганди. Хитойликлар дарвозасини Тареми умуман бошқача услубда ишғол қилган – жарима майдони ичида туриб, рақибдан қайтган тўпни чап оёғи билан зарба бериш орқали.

Тошкентда Тареми у қадар яхши ўйнай олмаганди: 75 фоиз яккакурашларни ютқазган, 4та имкониятдан фақат биттасида рақибни алдаб ўтган, жамоадошлари орасида пас беришда энг ноаниқ бўлган (60 фоиз аниқлик). Эронлик юлдузни зарарлантириш Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов чекига тушганди: у Тареми билан 7та яккакурашнинг барчасида ғолиб бўлганди. Денисов ўша оқшом нафақат ҳимояда фаол ва фойдали бўлганди, балки ҳужумда ҳам шерикларига ёрдам бериб турганди. Учрашувни InstatIndex бўйича 232 кўрсаткичи билан тугатганди. Ўша баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари орасида фақат Анзур Исмоилов ундан юқорида турганди.


БОШДАН БАЛАНД САКРАШ
Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси у қадар юқори даражани ушлаб қола олмади (жамоавий InStatIndex 197ни ташкил этди). Одил Аҳмедов ўйнамаган ва 39-дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилган Сервер Жепаровсиз қолган ярим ҳимоя кучсизланиб қолди. Шу боис ҳам рақиб жарима майдони ёнида хавфли вазиятлар деярли содир этилмади, эронликлар бир неча бор Лобанов дарвозаси олдида вазиятлар яратишди. Қанотларни ҳам деярли Кейруш шогирдлари бошқаришди.

12 июнь куни Теҳронда Ўзбекистон терма жамоасига бундан ҳам қийин бўлиши турган гап. Эронликлар устози бу учрашувни Эрон футболининг янги тарихидаги энг муҳим ўйин деб атади. «Биз Ўзбекистонга қарши худди Жаҳон чемпионати финалида ўйнаётгандек ўйнашимиз керак», –дейди Кейруш.


Ўзбекистонлик футболчилар ҳам ўзларига деярли шундай дейишлари мумкин. Бундай даражаги футболчини мағлуб этиш ёки ҳеч бўлмаса улар билан тенгма тенг ўйин намойиш этишга ҳаракат қилса бўлади. Яккакурашлардаги ҳаракатлар, ўз ярим майдонида кескин ва шиддаткор ўйин намойиш этиш, стандарт вазиятларга алоҳида эътибор қилиш ва тезлик. Булар Ўзбекистонга уйдаги ўйинда етишмаганди. Айнан шулар орқали ўзбекистонлик футболчилар бошдан баланд сакрашлари мумкин.

Эрон одатда ўз майдонида жуда кучли – бироқ нозик томони ҳам бор. Ўзбекистон терма жамоаси буни исботлаб бўлган: ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Теҳронда ўтган баҳсни эслашнинг ўзи кифоя. Ўшанда Улуғбек Бақоевнинг урган голи Ўзбекистонга тарихий ғалабани келтирганди. Тўрт ярим йилдан ошиқ вақт ўтди, Самвел Бабаян чақирган футболчилар ораси 2012 йил 14 ноябрь санасида «Озоди» стадионида майдонга тушган ўйинчилар бор. Муҳим беллашувга Аҳмедов ва Жепаров ҳам тайёргарлик кўришмоқда: улар ярим ҳимоя чизиғини кескин кучайтиради, ҳужумкорликни кўпайтиради ва балки натижага ҳам таъсир қилади. Ўзбекистон Теҳронда Тошкентдагидан кўра яхшироқ ўйнашга қодир. Керак бўлса эронликлар мана шундай жамоадан қўрқишсин.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика