RU

Последние новости

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  78 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Эронлик ҳужумчи Грециянинг 43 карра чемпиони сафига ўтди Новости

Эронлик ҳужумчи Грециянинг 43 карра чемпиони сафига ўтди

Эрон терма жамоаси аъзоси Карим Ансарифард фаолиятини "Олимпиакос" клуби сафида давом эттиради.

Ансарифард 2015 йилдан буён Грециянинг бошқа бир клуби "Панионис" сафида ўйнаб келаётганди. Ўтган йил футболчи Греция Суперлигасининг энг чиройли голи муаллифи деб топилган эди. Ҳужумчининг трансферини "Олимпиакос" расмий сайти тасдиқлади.

Карим Ансарифард фаолияти давомида Эронда "Сайпа", "Персеполис", "Трактор Сози", Испанияда "Осасуна" клублари сафида ҳам фаолият олиб борган.

Эрон миллий терма жамоаси таркибида бугунга қадар 54та ўйинда майдонга тушиб 14та гол уришга эришган.

1925 йил ташкил топган "Олимпиакос" клуби бугунга қадар Грецияда 43 марта чемпион бўлган ва 27 карра Греция кубоги соҳибига айланган. Клуб иккала мусобақада ғолиб чиқиш бўйича Грецияда мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Жамоани айни пайтда Португалия терма жамоаси собиқ устози Паулу Бенту бошқариб бормоқда.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика