RU

Последние новости

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Эрон U-23 бош мураббийи: "Гонконгнинг туғдирадиган энг катта қийинчилиги – номаълум жамоа эканлиги" Новости

Эрон U-23 бош мураббийи: "Гонконгнинг туғдирадиган энг катта қийинчилиги – номаълум жамоа эканлиги"

Эрон U-23 бош мураббийи Ризо Инояти эртага старт оладиган U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи олдидан фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу мусобақада иштирок этаётган барчага раҳмат. Биз учун ҳар бир мусобақа қийинчилик билан ўтади. Гонконг билан ўйин биринчи қадам ва бор эътиборимиз уларни ютишга қаратилган", – деди Ризо Инояти.

- Афғонистон ва Гонконгга нисбатан асосий кураш Ўзбекистон билан кечади. Бу ўйинга махсус режа асосида тайёрланасизларми? Одатдагидан фарқ қиладими?

- Албатта, ўз режаларимиз бор. Қадамма-қадам бу режаларни амалга оширамиз. Гонконг билан ўйиндан кейингина Ўзбекистон ҳақида ўйлаймиз. 

- Эрон Олимпиадага чиқса, ҳарбий хизматдан озод этилиши ҳақида хабар чиқди. Бу ростми ва Эрон учун Олимпиада қанчалик муҳим?

- Бу фикрингиз юз фоиз тўғри. Бу футболчиларимиз учун жуда муҳим ҳисобланади. Ҳарбий хизматдан озод бўлишдан кўра жамоани шакллантириш, мусобақаларда яхши қатнашиш, футболдаги натижалар устун ҳисобланади. 

- Гонконгдан қайси тарафлама қаршилик кутмоқдасиз?

- Гонконгнинг туғдирадиган энг катта қийинчилиги – номаълум жамоа эканлиги. Ўйин тактикасини тушуниш қийин бўлди. Албатта, уларни таҳлил қилиб чиқдик. Бу ўйинда ҳеч қандай сюрпиризлар бўлмайди. 

- 2007 йил Эрон терма жамоаси сафида Осиё Кубогида Ўзбекистонга қарши ўйнагансиз. Умуман бу учрашувни қандай эслайсиз?

- Албатта, юртингизда футбол жуда яхши ривожланмоқда. 18, 20, 23 ёшгача бўлган жамоаларингиз яхши натижа қайд этиб келмоқда. Бу мусобақадан сўнг икки жамоада ҳам яхши   хотиралар билан қолишини истайман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика