Эрон терма жамоасининг асосий дарвозабони жароҳат сабаб Тошкентга кела олмайди
02 окт 2020 12:25
Новости
Эрон терма жамоасининг асосий дарвозабони жароҳат сабаб Тошкентга кела олмайди
Хабарингиз бор, 8 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади.
Мазкур баҳсда Эрон терма жамоасининг биринчи рақамли посбони Алиризо Бейранванд иштирок эта олмайди. Бунга сабаб унинг жароҳат олгани. 28 ёшли дарвозабон Бельгия клуби "Антверпен" сафида жароҳат олиб бир неча ҳафтага сафдан чиқди.
Эрон миллий терма жамоаси Ўзбекистонга қарши баҳсдан сўнг Туркияга йўл олиб, Анталияда Мали терма жамоаси билан ҳам куч синашади. Мазкур ўртоқлик учрашуви 13 октябрь куни бўлиб ўтади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии