RU

Последние новости

09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  2 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  2 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  19 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  75 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9

Эрон терма жамоасига ботир мураббий керак Новости

Эрон терма жамоасига ботир мураббий керак

Теги :  Эрон
Маълумки, Эрон миллий терма жамоаси айни пайтда бош мураббийсиз қолган.

Бельгиялик мутахассис Марк Вильмотс терма жамоани тарк этганидан бери федерация янги мураббий тайинлагани йўқ. Бу эса мухлисларни хавотирга солмоқда. 

Терма жамоанинг ЖЧ саралашдаги ҳолатини зўр деб бўлмайди, шу боис маҳаллий ОАВ зудлик билан мураббий топилмаса бош жамоа янада қийин аҳволда қолиши ҳақида бот-бот ёзмоқда. 

Хусусан Tehrantimes.com сайти Эрон терма жамоасига ботир мураббий кераклиги ҳақида ёзиб, икки нафар номзодни келтириб ўтди. Энг асосий номзод сифатида Амир Галенои кўрсатилган. Лекин "Сепахон" ушбу мураббийни қўйиб юбормоқчи эмас, чунки исфаҳонликлар Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишади. 

Бундан ташқари Амир Галенои 2006-2008 йилда терма жамоани бошқарган, бироқ унинг қўл остида форслар ўзини кўрсата олмаган. Осиё Кубоги-2007да терма жамоа Жанубий Кореяга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб, ярим финалга чиқа олмаганди. 

Терма жамоани бошқаришга яна бир номзод бу - Воҳид Хошемиян. Хошемиян Вильмотснинг ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётганди, шу боис ҳозирги муҳитни яхшироқ билади. Ўз пайтида моҳир ҳужумчи бўлган Хошемиян Германияда ўйнаган кезлари "B" ва "A" лицензиясини қўлга киритган, бироқ уни ҳали зўр мураббий деб бўлмайди.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика