RU

Последние новости

02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 02:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  29 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  7 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  3 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  12 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  19 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  26 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Эрон собиқ бош мураббийи ФИФАдан жавоб кутяпти Новости

Эрон собиқ бош мураббийи ФИФАдан жавоб кутяпти

Эрон терма жамоасини қисқа вақт бошқарган Марк Вильмотс ФИФАга шикоят қилди.

Гап шундаки, ишдан кетган бельгиялик мураббий Эронда ишлаган пулларини тўлиқ ола билмаяпти. Шу боис ФИФАга ёзишга мажбур бўлди. Марк Вильмотс ўтган йилнинг май ойида терма жамоани қабул қилиб, форсларни атиги 6та ўйинда майдонга бошлаб тушди. 

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида икки бор мағлубиятга учрагач, Эрон футбол федерацияси мураббийни ишдан бўшатди ҳамда унга тегишли пулларнинг бир қисмини бермади. "Мен чиндан ҳам ФИФАга шикоят қилдим ва энди бунинг жавобини кутяпман", - дейди бельгиялик мураббий. 

Марк Вильмотс қўл остида Эрон терма жамоаси Гонконг ва Камбоджани мағлуб этиб, бироқ Баҳрайн ва Ироққа имкониятни бой берди. Ҳозирда бу жамоа ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди. 

Эрон футбол федерацияси Бош котиби Меҳди Моҳаммад Наби шундай деди: "Вильмотс ФИФАга шикоят қилганидан хабаримиз бор. Лекин шунга қарамай, биз унинг пулларини тўлаб бермоқчи эмасмиз. Чунки бу мураббий терма жамоани масъулиятсиз бошқарди. У ишини охиригача етказмади, шу боис биз ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаймиз".

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика