Эрон Ўзбекистон билан ўйинга Арманистонда тайёргарлик кўрмоқда ФОТО
24 сен 2016 15:15
Новости
Эрон Ўзбекистон билан ўйинга Арманистонда тайёргарлик кўрмоқда ФОТО
ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистоннинг навбатдаги рақиби Эрон терма жамоаси айни пайтда Арманистонда йиғин ўтказмоқда.
Карлос Кейруш бошчилигидаги форслар 22 сентябрь куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрига етиб борди. Бу ердаги йиғинда фақат Эрон про лигасида ўйнаётган футболчилар иштирок этишмоқда.
Еревандаги йиғин 1 октябрга қадар давом этади. Терма жамоа легионерлари 3 октябрь куни йиғинга қўшилишади.
Эрон терма жамоаси 6 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон билан ўйнайди.






Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии