Эрон Осиё Кубогидан четда қолиши мумкин
14 ноя 2018 16:06
Новости
Агар ОФК шундай тўхтамга келса, унда БААдаги Осиё Кубоги-2019 мусобақаси Эрон терма жамоасининг иштирокисиз ўтади. Бунга сабаб ОФК Эрон футболига ҳукумат аралашган деб ҳисоблаяпти. ОФК ва ФИФА қоидаларига кўра, ҳеч бир жойда ҳукумат футболга аралашиши керак эмас. ОФК расмий сайти бугун Эрон юзасидан баёнот берди. Баёнотда айтилишича, ҳеч бир жойда "учинчи қўл эгалари"нинг футболга аралашувига йўл қўйилмайди.
Маълумки, яқинда Теҳрондаги "Озоди" стадионида Осиё чемпионлар лигаси финал жавоб учрашуви ўтказилди ва бу ўйинни кўриш учун ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа билан ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам ташриф буюрди. Эронда ҳукуматнинг футболга аралашуви ҳақидаги гаплар ОЧЛ финалидан кейин чиққани ғалати.
Комментарии