RU

Последние новости

11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  4 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  136 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4

Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди Новости

Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди

Хабарингиз бор, яқинда Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди.

Яқин тўрт йил мобайнида 43 ёшли Шаҳобиддин Азизи Хадем Эрон ФФни бошқарадиган бўлди. Президентликка даъвогарлар орасида собиқ футболчи Али Карими ҳам бор эди. Бироқ у атиги 9 овоз тўплаб, биринчи босқичдаёқ курашдан чиқиб кетди. Шундан сўнг Эрон матбуоти бу ерда қандайдир хатолик ўтгани ҳақида бонг ура бошлади.

Хусусан tehrantimes.com сайти бу ҳақда шундай ёзди: "Ўтган якшанба куни Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди. Лекин буерда нимадир хатолик борга ўхшайди. Чунки сайлов натижаларига кўра, Али Каримининг 87 овоздан атиги 9та овоз олгани маълум бўлди. Шундай экан, савол туғилади: нима учун овоз берганларнинг аксарияти футбол кишисини умуман эътиборга олмади?"

Эрон халқаро конференция марказида бўлиб ўтган сайловда Шаҳобиддин Азизи Хадем 87та овоздан 49 овоз тўплаб, федерация янги президенти этиб тайинланди. Сайловда кимдир ютади, кимдир ютқазади бу табиий ҳол. Бироқ ОАВ ходимлари нима учун Али Каримидек машҳур шахс 9та овоз олганини тушунишмаяпти.

"Тўққизта овоз? Бу аҳмоқлик. Бунга ишониб бўлмайди. Али Каримида тўғри, ҳали раҳбарлик тажрибаси йўқдир, лекин қолган учта номзодни ҳам ҳеч ким танимасди. Ўтган 15 йил мобайнида Эрон футбол федерациясини раҳбарликка лаёқати йўқ одамлар бошқарди. Бунинг натижаси даҳшат. Ҳозирги федерация ҳам мамлакат футболида ниманидир ўзгартиришига ишонмаймиз", - деб ёзади tehrantimes.com сайти. 

Мақолада яна шундай дейилган: "Али Каримининг нима сабабдан сайловда ютқазгани тушунарлидир, лекин унинг атиги 9та овоз олганини қандай изоҳлаш мумкин? Айтайлик, у 20, 30 ёки 40та овоз олиб ҳам мағлуб бўлиши мумкин эди. Федерацияга алоқадор кишиларнинг очиқчасига Каримини рад қилишганини Эрон футболи учун уят деса бўлади".

"Эрон клублари менежерлари кўпинча федерация қарорларига қарши чиқиб келган ва мамлакат футболини футболга алоқадор кишилар бошқариши шарт деб келишади. Лекин кўрдикки, клублар менежерлари ҳам Али Карими номзодини маъқуллашмади. Бу эса Эрон футболида қайта қуриш бошлаш лозимлигини кўрсатмоқда".

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика