Эрнан Креспо: "Шунча вазиятлар яратиб, дуранг билан уйга қайтиш бироз алам қилади"
		
		14 фев 2024 22:01
        Новости	
	 
				 
				Эрнан Креспо: "Шунча вазиятлар яратиб, дуранг билан уйга қайтиш бироз алам қилади"
– Жаноб мураббий, учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?
– Жуда қийин ўйин. Кўпроғига лойиқ эдик. Кўпроқ вазиятлар яратишимиз мумкин эди. Айтганимдек, иккала жамоа учун ҳам қийин ўтган баҳсда биз дурангга имзо чекдик.
– Мураббий ўйин натижасидан қониқдими?
– Бир томондан қараганда бу нормал ҳолатдек туйилиши мумкин. Бироқ, шунча қулай вазиятлар яратиб, дарвоза устунини нишонга олиб ва ўйин охиридаги вазиятдан фойдалана олмай, уйга дуранг билан қайтиш бироз алам қилади. Лекин сафар ўйинида, "Насаф"га ўхшаган кучли рақибга қарши мағлуб бўлмаслик унчалик ҳам ёмон натижа эмас, аслида.

– Осиёнинг клублар рейтингида "Ал Айн" 19-ўринда, "Насаф" эса 46-поғонада қайд этилган. Жамоангиз рейтингдаги катта устунликни бугун майдонда қанчалик кўрсата олди деб ўйлайсиз?
– Рейтинг ҳақида гапириш ғалати, чунки бу футбол. Бу ҳақида нимадир дея олмайман. Бугунги ўйиндан қониқдим, лекин кўпроғига қодир эдик. Асосий мақсадимиз уйда бўладиган учрашувда ғалаба қозониш.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии