RU

Последние новости

21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  10 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  29 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3

Эрматов ва Коваленко ОЧЛ нимчорак финалида ҳакамлик қилади Новости

Эрматов ва Коваленко ОЧЛ нимчорак финалида ҳакамлик қилади

2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувлари 13-14 май кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа чорак финалчиларини аниқлаб берувчи учрашувларни бошқариб боришга, жумладан, ўзбекистонлик ФИФА реферилари ҳам жалб этилган.
2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувлари 13-14 май кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа чорак финалчиларини аниқлаб берувчи учрашувларни бошқариб боришга, жумладан, ўзбекистонлик ФИФА реферилари ҳам жалб этилган.

Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 13 май, сешанба куни Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» ва «Чонбук Моторс» жамоалари ўртасидаги нимчорак финал учрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради, ўзбекистонлик Ильгиз Танташев эса захира ҳаками сифатида қайд этилган.

Маълумот учун, 6 май куни бўлиб ўтган дастлабки «Чонбук Моторс» – «Поханг Стилерз» учрашувида меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси эса ОЧЛнинг Ғарбий минтақасидаги нимчорак финал жавоб ўйинида ишлайди. БААнинг «Ал-Айн» ва «Ал-Жазира» жамоалари ўртасидаги баҳсда Коваленкога ён чизиқларда Рафаэль Илёсов ва Жаҳонгир Саидов, захирада эса Владислав Цейтлин кўмаклашади.

Қайд этиш жоиз, 6 май куни бўлиб ўтган дастлабки «Ал-Жазира» - «Ал-Айн» учрашувида ҳам меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Таъкидлаш ўринли, Жанубий Кореядаги учрашув Равшан Эрматов учун ОЧЛнинг жорий мавсумидаги учинчи, Коваленко учун БААдаги баҳс эса жорий мавсум ҳисобидан олтинчи учрашув ҳисобланади. Эрматов бунгача гуруҳ босқичида «Ал-Аҳли» (БАА) – «Сепоҳон» (Эрон; 0:0) ва «Санфречче Хиросима» (Япония) – «Сентрал Кост Маринерс» (Австралия; 1:0) учрашувларига жалб этилган бўлса, Коваленко саралаш плей-оффидаги «Бейжинг Гуоан» (Хитой) – «Чонбури» (Таиланд; 4:0), гуруҳ босқичидаги «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) – «Ал-Аҳли» (БАА; 2:2), «Санфречче Хиросима» (Япония) – «Сеул» ФК (Жанубий Корея; 2:1), «Шандонг Луненг» (Хитой) – «Поханг Стилерз» (Жанубий Корея; 2:4), «Йокогама Маринос» (Япония) – «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея; 2:1) баҳсларида ишлаган.

Осиё Чемпионлар лигаси-2014
 Нимчорак финал, жавоб учрашуви
 13 май, сешанба
 «ПОХАНГ СТИЛЕРЗ» (Жанубий Корея) – «ЧОНБУК МОТОРС» (Жанубий Корея)
 Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).
Тўртинчи ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).
Назоратчи: Йим Яу Чеунг (Гонгконг).

«АЛ-АЙН» (БАА) – «АЛ-ЖАЗИРА» (БАА)
 Бош ҳакам
: Валентин Коваленко (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Рафаэль Илёсов (Ўзбекистон), Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон).
Тўртинчи ҳакам: Владислав Цейтлин (Ўзбекистон).
Назоратчи: Обид ал-Қодир ал-Ободий (Ироқ).
 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика