RU

Последние новости

23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  0 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  10 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10

Эрматов бригадаси Ливан - Кувайт учрашувини бошқаради Новости

Эрматов бригадаси Ливан - Кувайт учрашувини бошқаради

ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ОК-2015 саралаши, 4-туридан ўрин олган Ливан - Кувайт учрашувини бошқариб боради.

15 октябрь куни Ливан пойтахти Байрутда бўлиб ўтадиган учрашувда Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ҳамда Баҳодир Қўчқоровлар (Қирғизистон) ёрдам беришади. Ўзбекистонлик яна бир ФИФА рефериси - Владислав Цейтлин, мазкур учрашувда тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради.

Таъкидлаш лозим, ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам, 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган ОК-2015 саралаши, 4-туридан ўрин олган учрашувга чақирув олган. Коваленко бошчилигидаги, ҳакамлар бригадаси, 15 октябрь куни Доха шаҳрида бўлиб ўтадиган Қатар - Яман учрашувини бошқаради. Ушбу учрашувда Коваленкога қанотларда Рафаель Илёсов ҳамда Маъмур Саидқосимовлар ёрдам беришса, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов ўйинда тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради.

ОК-2015, саралаш, 4-тур учрашуви.
15 октябрь, Байрут. Ливан
Ливан - Кувайт

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Рефери ассистент: 1 - Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон)
Рефери ассистент: 2 - Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Заҳира ҳаками: Владислав Цейтлин (Ўзбекистон)
Комиссар: Ислом Маҳмадшоев (Тожикистон)

ОК-2015, саралаш, 4-тур учрашуви.
15 октябрь, Доха. Қатар
Қатар - Яман

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон)
Рефери ассистент:1 - Рафаель Илёсов (Ўзбекистон)
Рефери ассистент: 2 - Маъмур Саидқосимов (Ўзбекистон)
Заҳира ҳаками: Азиз Асимов (Ўзбекистон)
Комиссар: Ким Донг Ки (Жанубий Корея)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика