Эриксен “Тоттенхэм” билан шартномасини узайтиришдан бош тортди
03 июл 2019 08:35
Новости
Эриксен “Тоттенхэм” билан шартномасини узайтиришдан бош тортди
Кристиан Лондон клубидан кетишни хоҳламоқда.
“Шпорлар” келаси мавсум жамоа билан келишуви якунига етадиган Кристиан Эриксен билан янги шартнома имзолашга уруниб кўрди. Бироқ буларнинг барчаси самарасиз якунланган. Даниялик ярим ҳимоячи шартномани узайтиришдан бош тортган.
Эриксенга айни дамда “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” даъвогар бўлиб турибди. Аммо иккала клуб ҳам футболчининг нархини тушишини кутмоқда.
Комментарии