RU

Последние новости

07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  0 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  11 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  6 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  5 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  4 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  5 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  16 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  10 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  93

Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши керакми? Патрис Эвра жавоб берди Новости

Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши керакми? Патрис Эвра жавоб берди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра айни дамда жамоани бошқараётган Эрик тен Хагни истеъфога чиқармаслик кераклигини айтди.

"Бир гапни айтаман: мураббийларни истеъфога чиқариш жонимга тегди. Агарда Эрикни ҳам кетказсак, у истеъфога чиқарилган бешинчи мураббий бўлади. Бу биз билган "Манчестер Юнайтед" эмас. "Манчестер Юнайтед"да содиқлар ишларди. Ҳозир ундай эмас.

Энди жамоага Жим Рэтклифф келди, у футболга катта эътибор беради, шу сабабли унга ҳам катта босим тушади. Мухлисларни алдамаган бўлардим. Ҳозир ишлар яхши эмас.

Жамоа "Астон Вилла"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётганида танаффусда "Юнайтед"нинг 3:2 ҳисобида ютишини тахмин қилгандим. Ўшанда ҳамма мени аҳмоққа чиқарди, лекин биз ютдик. Ажойиб! Бироқ ундан кейин "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлдик. Бизга барқарорлик етишмаяти.

Эрик тен Хаг мени ташвишга солмаяпти. Менга шунчаки мураббийни қўллаб-қувватлаш муҳим. Чунки ўтган мавсум уни "Юнайтед"га мос мураббий деб айтгандик. Ўтган мавсумда у катта вазифани бажарганди.

Бироқ МЮ ҳар мавсумда ниманидир ютиши мажбурий бўлиб боряпти. Агарда жамоа топ-4га кира олмаса, балки, Рэтклифф янги мураббий олиб келар. Кўрамиз.

Бироқ мен мураббийлар истеъфосидан чарчадим. "Челси" Жозе Моуриньюни истеъфога чиқаргани ёдингиздадир. Шундан кейин клубда барқарорлик йўқолди, тўхтамасдан мураббийлар истеъфога чиқарилди.

Тушунаман, "Юнайтед" мухлисларининг жахли чиққан, лекин йил давомида қандай жамоалар мағлуб этилганини ёдга олинг. Бугун барчаси ўзгариб кетиши мумкин, лекин тарих ўзгармайди", - деди Эвра.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика