Эрик тен Хаг - АПЛда тенгсиз!
		
		08 дек 2023 17:54
        Новости	
	"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Ўтган ойда МЮ тен Хаг бошчилигида 3 учрашувда 3 та ғалабага эришди ва бирорта гол ўтказиб юбормади.
МЮ ноябрда "Фулхэм", "Лутон Таун" ҳамда "Эвертон"ни таслим этди ва 100 фоизлик натижа қайд этган ягона жамоа бўлди. Бундан ташқари, "қизил иблислар" ўтган ойда бирорта гол ўтказиб юбормаслик борасида ҳам танҳо бўлишди.
Тен Хаг учинчи бор ушбу совринни қўлга киритмоқда (олдингилари 2022 йилнинг сентябрида ва 2023 йилнинг февралида). "Юнайтед" устозлари орасида фақатгина афсонавий Сэр Алекс Фергюсон Эрикдан кўпроқ ой мураббийи бўлган (27 марта).

АПЛ тарихида энг кўп ой мураббийи бўлган мутахассислар:
1. Сэр Алекс Фергюсон - 27
2. Арсен Венгер - 15
3. Пеп Гвардиола - 11
4. Дэвид Мойес - 10
5. Юрген Клопп - 9
6. Мартин О'нилл, Харри Рэднапп - 8 мартадан
7. Рафа Бенитез - 7
8. Сэм Эллардайс, Микел Артета, Сэр Бобби Робсон - 6
9. Карло Анчелотти, Эдди Хау, Кевин Киган, Клаудио Раньери - 5
10. Нуну Эшпириту Санту, Рой Хожсон, Жо Киннер, Жозе Моуриньо, Мануэль Пеллегрини, Маурисио Почеттино, Гордон Страчан - 4
11. Антонио Конте, Алан Кёрбишли, Жерар Улье, Рональд Куман, Дэвид О'лири, Алан Пардью, Стюарт Пирс, Анге Постекоглу, Брэнден Роджерс, Эрик тен Хаг - 3.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Харри Магуайр АПЛда ноябрнинг энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинган эди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
				 
				 "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии