RU

Последние новости

08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  13 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  17 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  136 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0

Эпоха тугади Новости

Эпоха тугади

“Реал Мадрид” кеча тунда шармандали тарзда мағлубиятга учратилди.

“Қироллик клуби”нинг мағлубияти бўйича турли хил фаразлар бор. Кимдир рақиб ўта кучли эди деса, яна кимдир мураббийнинг нотўғри тактикасини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Воқеликка оддийроқ, реал кўз билан қаралса масаланинг асл мазмуни бутунлай бошқа эканлигини билиш қийин эмас. Мадрид грандида шунчаки қайта қуриш вақти келди. Жамоа асосини ташкил қилган деталлар эскирди.

Ярим ҳимоядаги муаммолар.

Шубҳасиз, Модрич, Каземиро ва Кроос учлиги футбол тарихидаги энг кучли «трио»лардан бири (эҳтимол энг кучлисидир). Жамоада Каземиродан кейин ҳосил бўлган бўшлиқ ҳалигача тўлдирила олинмаяпти. Кроос фаолиятимни якунлайман деганига ҳам бир йил бўлди, Лука ҳам икки кам қирқга кирди. Даҳолар футбол ИҚлари эвазига ҳали ҳам кўп нарсага қодир аммо жисмоний томонлама етилган 25, 26 ёшли укаларига қарши туришнинг ўзи бўлмаяпти. «Сити»га қарши ўйинда Модричнинг бир неча бор хатоларга йўл қўйганини кўрдик, Тони билан ҳам шундай вазият. Улар майдондан олингач вазият янада ёмонлашди, жамоа «мия»сиз ҳаракат қилишни бошлади. Марказда ҳаракат қилаётган Камавинга, Валверде, Тчуамени шунчаки нима қилишни билмай қолишди. «Сити» билан ўйиндан сўнг Жуд Биллингемнинг трансфери янада тезлашади, Перес яна ишга киришишга мажбур.


Ҳужумдаги муаммолар.

Кечаги ўйинда “қироллик клуби”нинг олд чизиғидаги боғламлар деярли ишламади. Сўнгги ўйинлар шуни кўрсатдики бугунги «Реал»нинг ҳужуми етакчиси Винисиус Жуниор. Карим Бензема атрофида қурилган схеманинг фойдали иш коэффициенти камайиб кетди. Амалдаги “олтин тўп” соҳибининг жисмоний ҳолати топ даражадаги ўйинларга бардош бериши тобора сўроқ остида қолмоқда. Клуб захирасида юқори даражали ҳужумчиларнинг йўқлиги Бенземанинг ўйинлари чиқмаганда панд бериши аниқ эди ва бу ҳодиса кеча тунда содир бўлди. Бугунги кунда жамоанинг ҳужумдаги натижалари Винисиуснинг кайфиятига бўглиқ бўлиб қолгани олд чизиқ ҳам «реконструкция»га муҳтожлигидан дарак.


Ўзига келаётган ҳимоя қўрғони.

Бугунги кунда нисбатан стабил ўйин намойиш қилаётган ва қайта қуриш анчайин тугалланган қисм айнан ҳимоя чизиғидир. Сўнгги йилларда бир қатор савияли ҳимоячилар олиб келинди ва улар жамоага адаптация қилинди. Аммо бу ерда ҳам саволлар бор. Хусусан чап қанот ҳимояси ҳалигача мавҳум ҳолатда қолмоқда. Анчелотти бу нуқтада Камавингани мажбуран ўйнатаётганига шубҳам йўқ.

Умуман олганда жамоа сўнгги «декада»да шаклланди ва барча мусобақаларда ғолиб чиқди. Бугунги «Реал» ўша 10 йил аввал шаклланган жамоанинг импульси билан то шу ерга қадар етиб келди, Буёғига ричаглар ишдан чиқишни бошлади. Тезда чора кўрилмаса жарлик томон қулаш даври бошланади.


 

Пўлат Қаландар ҳикоя қилади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика