RU

Последние новости

14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  1 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  5 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  8

Eplmanager: 18-тур шарҳи Новости

Eplmanager: 18-тур шарҳи

Теги :  Eplmanager
Англия Премьер-лигасида 18-тур учрашувлари якунланди ва EPL Manager фэнтези-футбол турнирида ҳам ўзгаришлар юз берди.

Премьер-лиганинг 18-тур учрашувларини "Уотфорд" - "Кристал Пэлас" баҳси очиб берди. Ўйиннинг 26-дақиқасида ҳисоб очилди. Меҳмонлар вакили Йоан Кабай Таунсенднинг узатмасидан сўнг тўпни дарвоза тўрига жойлади. 10 дақиқа ўтиб "бургутлар" пенальти ишлашди. Кристиан Бентеке 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Иккинчи бўлимда Трой Дини пенальтидан ҳисобни тенглаштирди ва баҳс дуранг билан якунланди.

"Суонси" бу турда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлиш анъанасини давом эттирди. Бу сафар "Вест Хэм" "оққушлар" дарвозасига 4 та гол урди (Айю, Рид, Антонио, Кэрролл). 89-дақиқада Льоренте Дайернинг узатмасини голга айлантирди, аммо жамоасини йирик мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Аста-секин ўз жойига қайтаётган "Манчестер Юнайтед" 18-турда "Олд Траффорд"да "Сандерленд"ни қабул қилди. Биринчи бўлим охирларида Блинд Ибрагимовичнинг пасидан сўнг ҳисобни очди. Учрашувнинг иккинчи қисмида 3 та гол киритилди. Златан Ибрагимович ва Генрих Мхитарянлар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Фабио Борини ўйин йирик ҳисобда якунланишига тўсқинлик қилиб, гол урди (3:1).

"Челси" "Борнмут"га қарши баҳсда ғалабага эришиб (3:0) клуб тарихидаги рекордни янгилади. Педронинг дубли ва Азарнинг пенальтидан урган голи "аристократлар"га 3 очко тақдим этди.


Уйида ҳар қандай рақибга муаммо туғдира оладиган "Бёрнли" бу сафар "Турф Мур"да "Мидлсбро"ни қабул қилди. Учрашув бош ҳаками Крейг Поусон баҳс давомида 11 та сариқ карточка кўрсатишга улгурди, аммо қизил карточкага навбат етмади. Ўйиндаги ягона гол "Бёрнли" ҳужумчиси Андре Грей томонидан урилди. "Бёрнли" бу сафар ҳам уйида очко олишга муваффақ бўлди.

"Арсенал" 18-турда "Эмирейтс" стадионида "Вест Бромвич" билан курашди. "Тўпчилар" бу баҳсда 1:0 ҳисобада ғалабага эришишди. Оливье Жиру иккинчи қаватдаги тўп учун курашда ғолиб чиқиб, Бен Фостер дарвозасини ишғол қилди.

Жорий мавсумда барқарор ўйин кўрсата олмаётган "Лестер Сити" "Эвертон" билан куч синашди. Кевин Миральяс ва Ромелу Лукакунинг голлари ливерпулликларнинг ишончли ғалабасини таъминлади (2:0).

Меҳмонда очко ишлаш бўйича етакчилардан бўлган "Манчестер Сити" "Халл Сити" стадиони "KCOM" аренасида ҳам ўз мақсадига етишди. Учрашувдаги барча голлар баҳснинг иккинчи бўлимида урилди. Яя Туре (пен.), Келечи Ихеаначо ва Кертис Дэвиснинг (автогол) голлари "шаҳарликлар"га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

"Ливерпуль" "Энфилд"да "Сток Сити"ни қабул қилди. Меҳмонлар футболчиси Жонатан Уолтерс 12-дақиқада гол уриб қизилларни саросимага солиб қўйди. 20 дақиқа ўтиб Адам Лаллана жавоб голига муаллифлик қилди. 44-дақиқада Фирмино урган гол эса мезбонларни танаффусга 2:1 ҳисобида чиқишини таъминлади. "Сток Сити" футболчиси Жильбер Имбула "Ливерпуль"га ёрдам берди. Унинг автоголидан сўнг ҳисоб 3:1га ўзгарди. Дэниел Старриж ўз голи билан учрашувга якун ясади. 4:1.

"Саутгемптон" - "Тоттенхэм" баҳсида "авлиёлар" ҳимоячиси Виржил ван Дейк 2-дақиқадаёқ ҳисобни очди. "Шпорлар" ярим ҳимоячиси Деле Алли 15 дақиқа ўтиб мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Гарри Кейн ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйиши мумкин эди, аммо у пенальтини амалга ошира олмай дублдан қуруқ қолди. 85 ва 87-дақиқаларда Сон Хён Мин ҳамда Деле Аллининг голлари баҳс 1:4 ҳисобида якунланишини таъминлади.

18-тур билан Eplmanager.com да iPlay лигаси якунланди. Индонезиялик "klopppppp" жамоаси эгаси энг яқин таъқибчисидан 11 очкога илгарилаб кетди ва iPhone 7 соҳибига айланди.


2 ва 3-ўринларни ўзбекистонликлар эгаллашди. "fuudhfvnvgjh" ва "JUPITER" жамоалари эгалари Playstation 4 ютиб олишди.

18-турнинг энг яхши футболчилари:

1.Zlatan Ibrahimovic - 12 очко

2.Dele Alli - 12

3.Joel Robles - 10


18-турда энг кўп супер-сардор сифатида танланганлар

Sánchez

Ibrahimovic

Hazard

Mané

Heaton

Courtois

De Gea

Özil

De Bruyne

Cahill

Kane


Eplmanager.com да янги совринли лига ишга тушди


Тезроқ рўйхатдан ўтиб, қимматбаҳо совринлар учун курашни бошланг: Рўйхатдан ўтиш

1.iPhone 7 Plus

2.iPhone 7 32GB

3.Oppo F1


Маълумот учун, 10га яқин ўзбекистонликлар Eplmanager.com сайтида қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишган. Манба

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика