RU

Последние новости

14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  1 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  5 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  5 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2

EPL Manager: 17-тур шарҳи Новости

EPL Manager: 17-тур шарҳи

Теги :  Eplmanager
Англия Премьер-лигасида 17-тур учрашувлари якунланди ва EPL Manager фэнтези-футбол турнирида ҳам ўзгаришлар юз берди.

АПЛнинг 17-тур баҳсларини "Кристал Пэлас" - "Челси" ўйини очиб берди. Антонио Конте шогирдлари бу баҳсда ҳам кичик ҳисобда ғалабага эришиб, омадли серияни давом эттиришди. "Аристократлар"нинг ягона голи 44-дақиқада Диего Коста томонидан киритилди.

"Мидлсбро" бу турда "Суонси"ни қабул қилди ва меҳмонни голлар билан "сийлади". Альваро Негредо (дубль) ва Мертен Де Рун урган голларга "оққушлар" жавоб бера олишмади.


"Сток Сити" ўтган турда "Борнмут"дан мағлуб бўлган "Лестер Сити"га қарши ўйнади. 28-дақиқада ҳакам қўполлик учун Жейми Вардига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Бу устунлик билан "Сток Сити" бўлим охиригача 2 та гол урди (Кркич, Аллен). Иккинчи бўлимда "тулкилар" ўзига кела бошлади. Аввалига Леонардо Уллоа ҳисобни қисқартирди, баҳс асосий вақти якунланишига 2 дақиқа қолганида Амарти гол уриб, ўз жамоаси 1 очко совға қилди.

Аввалги турда "Челси"га муносиб қаршилик кўрсатиб, аммо 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган "Сандерленд" "Уотфорд"ни қабул қилди. Баҳсдаги ягона голга "қора мушуклар" ҳимоячиси Патрик ван Анхольт муаллифлик қилди. Eplmanagerда ушбу футболчини олган баъзи фойдаланувчилар 13 очко ишлашди.

Кетма-кет иккинчи учрашувда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу сафар "болғаурарлар"дан "Халл Сити" жабр кўришди. Марк Ноблнинг пенальтиси "Вест Хэм"га 3 очко тақдим этди.

"Манчестер Юнайтед" аста-секин ўзига келмоқда. Жозе Моуриньо шогирдлари 17-турда "Вест Бромвич" меҳмони бўлишди ва рақиб дарвозасига 2 та гол уришди. Златан Ибрагимович 2 та гол ва сариқ карточка билан EPLMANAGER фойдаланувчиларига 9 очко ишлаб берди. Давид де Хеа эса ўз дарвозасини "қуруқ" сақлади.


Елкасидан жароҳат олган Чарли Остинсиз қолган "Саутгемптон" "Борнмут" меҳмони бўлди. "Авлиёлар" сафида Остинга муносиб ўринбосар топилди. Жей Родригес ушбу баҳсда 2 та гол уриб, "Саутгемптон"нинг ғалабасини таъминлади. Натан Аке ва Райан Бертранларнинг голи билан баҳс 1:3 ҳисобида "Борнмут"нинг мағлубият билан якунланди.

"Манчестер Сити" бу турда "Арсенал"ни қабул қилди. Тезкор гол "тўпчилар" ҳужумчиси Тео Уолкотт томонидан киритилди. Хосеп Гвардиола танаффусда ўз шогирдларига керакли сўзларни топа олди. Лерой Сане ва Рахим Стерлинг урган голлар "шаҳарликлар" иродали ғалабага эришишини таъминлади.

"Тоттенхэм" "Бёрнли"га қарши баҳсда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Эшли Барнснинг голидан 5 дақиқа ўтиб Деле Алли жавоб қайтарди. Дэнни Роуз иккинчи бўлимда гол урди ва ўйин 2:1 ҳисобида "шпорлар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Душанба куни тунда АПЛ 17-турининг сўнгги баҳси бўлиб ўтди. Мерсисайд дербисига бу сафар "Эвертон" мезбонлик қилди. Учрашув асосий вақтида гол киритилгани йўқ. Садио Мане қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, жамоаси АПЛ турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олишига ёрдам берди.

"EPLMANAGER"нинг бу турида индонезиялик "Serongga FC" 92 очко тўплаб, энг кўп очко тўплаган жамоа эгасига айланди.


Турнинг энг яхши футболчилари:



17-турда супер-сардор сифатида энг кўп танланган футболчилар:

1. Diego Costa
2. Harry Kane
3. Alexis Sánchez
4. Christian Eriksen
5. Zlatan Ibrahimovic
6. Eden Hazard
7. David de Gea
8. Sadio Mané
9. Adam Lallana
10. Thibaut Courtois

Eplmanager: Янги совринли лигалар ишга тушди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика