RU

Последние новости

12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  4 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  18 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  3 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  7 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  10 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  30 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  7 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   40

Энтони Хадсон: "Ўзбекистонга қарши жиддий тайёрландик" Новости

Энтони Хадсон: "Ўзбекистонга қарши жиддий тайёрландик"

Ўзбекистон - Янги Зеландия ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Энтони Хадсон ва ҳимоячи Уинстон Рид иштирок этди.
- Бўлажак ўйинга эътибор жиддий. Ўзбекистон терма жамоаси кучли рақиб, бу баҳс биз учун синовга бўлади. Эртага стадионга кўплаб мухлислар келишига умид қиламан, -деб гап бошлади Хадсон.

Уинстон Рид: - Мураббийимиз айтганидек, ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақиб таркибида яхши савияли футболчилар мавжуд. Баҳс шиддатли кечади.



- Сиз Баҳрайнда бир неча йил ишлагансиз. Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз?
- Бу жамоа кучли ва тажрибали футболчиларга эга. Жамоа Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз бу ерга чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш учун келганмиз.

- Эртага мағлубиятга учраган тақдирда танқидлар остида қолмайсизми?
- Бу ҳолатга биз тайёрмиз. Бизни барибир танқид қилишади. Футболда бу бор нарса. Ўзбекистон Осиё Кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Биз эса майдонга чиқиб, ўз ўйинимизни намойиш этамиз.

- Жамоа Тошкентга асосий таркиб билан келдими?
- Ҳа, 70 фоиз футболчиларимиз жамоа сафида 20дан ортиқ ўйинда иштирок этишган. Бу асосий таркибимиз.



Уинстон Рид: - Мен 2007 йилдан буён терма жамоа шарафини ҳимоя қиламан. Аста-секин ўсиб боряпмиз. Тошкентга асосий таркибда ташриф буюрдик.

- Кучли бешлик чемпионатларида ўйнайдиган футболчилар учун эртанги баҳсга тайёрланиш руҳий тарафдан қийин бўлмайдими?
- Йўқ, бизда бу борада муаммо йўқ. Футболчиларнинг бари профессионал, улар ҳар бир беллашувга жиддий ҳозирлик кўриш кераклигини яхши англаб туришибди.

- Нега йиғин Дохада олиб борилди? Доханинг иқлими Тошкентдан анча фарқ қиладику.
- Шунчаки у ерда йиғин ўтказишга барча шароитлар бор. Бундан ташқари Дохадан Тошкентга етиб келиш қулай ва тез эди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика