"Энг зўр-2022". Йилнинг энг яхши футзалчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди
17 ноя 2022 23:45
Новости
"Энг зўр-2022". Йилнинг энг яхши футзалчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди
Ўзбекистон футбол федерацияси йилнинг энг яхши футзалчиси соврини учун номзодларни эълон қилди:
- Равшан Элибоев (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва БМБ)
- Ихтиёр Ропиев (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Жиззах-Кентекс”)
- Даврон Чориев (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва БМБ)
- Ҳусниддин Нишонов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва БМБ)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган маросимнинг бошқа лауреатлари тез орада эълон қилинади. Анъанага кўра, энг асосий номинациялар ғолиблари спорт журналистлари овозига кўра аниқланади. Ички лигалар таснифида эса энг кучлилар мавсум давомида мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар овозларига кўра аниқлаб келинмоқда. Шунингдек, ташкилотчилар ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган яна қатор инсонларни тақдирлашни режалаштирган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии